Жиззах вилояти судлари томонидан Жиззах шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Жиззах вилояти судлари мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Жиззах шаҳар ҳамда Шароф Рашидов туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Жиззах шаҳридаги Ёшлар маркази биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Унда турли масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 15 нафар нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг 4 нафари фуқаролик, 10 нафари жиноят ҳамда 1 нафари маъмурий судларга оид масалалар ташкил қилди. Шу мурожаатларнинг 9 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 6 таси жойида ижобий ҳал этилди

Қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг сайёр мажлисида 6 нафар шахсларга оид маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, 2 нафар маҳкумлар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Жумладан, фуқаро Наримон Хамрақуловнинг унга нисбатан ЙҲХБ томонидан қўлланилган 1 миллион 700 минг сўмлик жарима жазосини бекор қилиш ҳақидаги илтимосномаси сайёр суд тартибида кўриб чиқилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати йўқлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1-бандига асосан маъмурий иш юритувдан тугатилди.