Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьялари С.Рамазанов ва И.Мухамедова, Жиззах шаҳар прокурори ўринбосари Ш.Мамарахимов ҳамда 29-сон манзил-колонияси бошлиғи Ф.Саримсоқовлар томонидан 29-сон манзил-колониясида сайёр қабул ўтказилди

Ўтказилган сайёр қабул давомида жами 15 нафар маҳкумларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг 3 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 12 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда маҳкумларнинг ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолияти билан яқиндан танишилди.

Қабул жараёнида сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан аҳлоқан тузалиш йўлига ўтган 9 нафар маҳкумларнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилиб, ўз оиласи бағрига қайтишига имкон берилди.