Дастлаб тарафлар ўзаро ярашмаслиги билдирган бўлсада суд вакиллари ва маҳалла фаоллари оила муқаддас эканлиги, уни бузишга ҳеч кимни ҳақи йўқлиги, ўртада фарзандлар тақдири борлиги, фарзанд тарбияси энг олий неъмат эканлиги тўғрисида тушантиришдан сўнг тарафлар оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилишларини айтишди. бундан ташқари, 2 нафар оила фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво ариза берганлиги уларга суд томонидан мухлат берилганлиги юзасидан тарафларни яраштириш чоралари кўрилди, яраштириш имкони бўлмаган оилага тегишли тартибда хулоса берилиши маълум қилинди. Буюк алломаларимиз Маҳмуд Кошғарий, Аҳмад Югнакий, Кайковусдан тортиб Беруний, Ибн Сино, Форобий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек ва бошқаларгача ўз асарларида оилавий масалалар, хусусан, оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, бола тарбиясида ота-она, бобо-бувининг ўрни, комил ва ватанпарвар шахсни етиштиришда бу муҳим ижтимоий институтнинг ролига алоҳида ёндашиб, ибратли ҳикоятлар, ривоятлар, фарзандларга мактублар, ҳикматли сўзлар, шеърий сатрлар орқали панд-насиҳатлар, ҳаётий хулосалар ёзиб қолдирганлар. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Мунавварқори Абдурашидхонов каби маърифатпарварларимиз ҳам одоб-ахлоқи гўзал, жисмонан ва маънан етук авлодни тарбиялашнинг ягона йўли — барқарор оила қуриш эканини, оилани мустаҳкамламасдан давлат ва жамият тараққиётига эришиб бўлмаслигини таъкидлашган. Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврига келиб ҳам Ўзбекистон ўз истиқболи ва келажагини оилани ривожлантириш, уни эъзозлашда, деб билаётгани юқоридаги анъанавий қадриятларимизни янада бойитган ҳолда замонавий, намунали ва фаровон оилани барпо этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Шундай экан оилаларни яраштириш ва уларга оила қандай муқаддас эканлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.