Учрашувларда асосий эътибор коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларига қаратилди. Судьялар фуқароларга коррупциянинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари, давлат органлари ҳамда жамоатчиликнинг мазкур иллатга қарши курашдаги роли ҳақида атрофлича маълумотлар берди.
Давра суҳбатлари жараёнида аҳоли вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Судьялар ҳар бир саволга аниқ, тушунарли жавоблар бериб, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишга алоҳида эътибор қаратди.
Шу билан бирга, учрашувларда аҳоли иштирокчилари коррупцияга қарши самарали чора-тадбирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирди. Бу эса жамоатчилик ва суд органлари ўртасида самарали мулоқотнинг муҳимлиги ва аҳамиятини яна бир бор кўрсатди.
Жиззах вилоят суди бундай давра суҳбатларини мунтазам равишда ташкил қилиб, фуқаролар билан доимий мулоқотни ривожлантириш ва ҳуқуқий онгни юксалтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Суднинг бу фаолияти жамоатчилик ва фуқаролар билан ўзаро ишончни мустаҳкамлашга, қонунларга риоя қилиш ва адолат принципларини ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилади.