Китоб – инсон маънавияти кўзгуси
Жиззах вилояти судларида маънавий-маърифий ишлар ва китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Китоб инсоннинг тафаккури, дунёқараши ва маънавий камолотини юксалтирувчи беқиёс манба ҳисобланади.
Жиззах вилояти судлари биносида ташкил этилган “Китоб бурчаги” ана шундай эзгу ташаббусларнинг амалий кўриниши сифатида намоён бўлмоқда. Ушбу бурчак судьялар ва суд аппарати ходимларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва маънавий ривожланишга хизмат қилади.
Суд тизимида иш ҳажми катта ва масъулият ниҳоятда юқори бўлишига қарамасдан, Жиззах вилояти судларидаги “Китоб бурчаги” суд ходимлари учун маънавий дам олиш ва билим олиш манбаи вазифасини бажаради. Бурчакда сиёсий-ҳуқуқий адабиётлар, жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара намуналари жамланган.
Жиззах вилоятидаги барча судларда “Китоб бурчаги”ни ташкил этилган бўлиб, китобхонлик танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган.
Жиззах вилояти судлари мисолида яратилган ушбу маънавий муҳит суд ходимларининг ҳуқуқий онги ва тафаккурини юксалтириб, иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Ушбу ташаббуслар суд тизимида маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий билимларни чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.






