Инвесторлар иштирокида 7 та иш кўрилган
Судларда ошкораликни таъминлаш борасида ўтказилган брифингда Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари Жамол Камолович Қаххоров Жиззах вилоят иқтисодий судлари томонидан 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари судьялари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги мобайнида жами 6146 та даъво ариза ва аризалар келиб тушган бўлиб, шундан жами 5781 та иқтисодий ишлар кўрилиб, даъвогарлар фойдасига 434 299 540 000 сўм ундирилган, 39 та даъво аризани қабул қилиш рад этилган бўлса, 702 та аризалар қайтарилган, 256 та иқтисодий ишлар тегишлилиги бўйича бошқа судга ўтказилган бўлса 315 та иқтисодий ишлар қолдиқда қолган.
Кўрилган ишларнинг ўтган йилдагига нисбати таҳлил қилинганда, 2020 йилниг шу даврида кўрилган 3238 та ишларга нисбатан 2021 йил давомида 2543 тага кўпайган.
Кўрилган ишларнинг 4254 таси фуқаролик ҳуқуқий, 1238 таси маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан, 286 таси хўжалик юритувчи субъектларни банкрот деб топиш ва 3 таси корпоратив низолар билан боғлиқ ишларни ташкил қилган.
Судга даъво ариза (ариза), апелляция ва кассация шикоятлари тақдим этишда давлат бюджетига ихтиёрий равишда 654,63 млн сўм давлат божи тўланган.
Кўриб ҳал этилган иқтисодий ишлар юзасидан давлат бюджетига суд қарорига асосан 11436.4 млн сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Кўрилган низоли ишларнинг 2358 таси ёки 40.7 % сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. 1113 та тадбиркорлик субъектининг 78 258 080 000 сўмлик даъволари қаноатлантирилди. Шулардан 378 таси 3 348 840 000 сўмлиги кичик бизнес субъектларидир.
2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг жами 7 та даъволари кўрилган бўлиб, шундан 6 та даъво аризаси қаноатлантирлган бўлса, 1 та даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Хорижий корхоналар иштирокида жами 7 та иш кўрилган. Шундан даъвогарлигида 1 та иш кўрилган.
Жавобгарлигида 6 та иш кўрилган.
Қўшма корхоналар иштирокида иш кўрилмаган.
Тўлов интизомини бузган мансабдор шахсларга нисбатан 9 та маъмурий иш қўзғатилиб, улардан 2 450 000 сўм миқдорида маъмурий жарималар ундирилди. Ўз иш фаолиятига етарлича масъулият билан қарамасдан ўзи ишлаётган корхонага мулкий зарар етказган 41 нафар мансабдор шахслардан 9 706 790 сўм мулкий зарар ундирилди. Шартнома ва тўлов интизомини бузган ҳамда даъво ариза киритишда йўл қўйган хатолари учун 30 нафар масъул шахсларга нисбатан интизомий чора қўллаш ҳақидаги хусусий ажримлар чиқарилган. 1-инстанция суди томонидан 32 та иш бўйича тарафларнинг қилмишларида жиноят аломатлари борлиги ҳақида прокуратурага хабарномалар юборилди.
АПЕЛЛЯЦИЯ
Ҳисобот даври давомида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан жами 78 та ишлар кўриб чиқилган бўлиб, ушбу ишларнинг 9 таси ўзгартирилган, 17 таси бекор қилинган бўлса 52 та иш ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий суди судьяларининг жами 87 та (2020 йил шу даврида 25 та) ишлари апелляция инстанциясида кўрилган.
Кўриб чиқилган жами 87 та ишларнинг 17 таси бекор қилинган.
12 та суд қарорлари ўзгартирилган. 58 та суд хужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган.
КАССАЦИЯ
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий суди судьяларининг жами 24 та ишлари кассация инстанциясида кўрилган. Кўриб чиқилган жами 24 та ишларнинг 8 та суд қарорлари бекор қилинган, 4 та суд қарорлари ўзгартирилган, 12 та суд хужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган.
БАНКРОТЛИК ИШЛАРИ
2021 йил давомида иқтисодий судлар томонидан жами 286 та тадбиркорлик субъектларини банкрот деб топиш ҳақидаги ишлар кўриб чиқилиб, уларнинг 278 таси бўйича аризалар қаноатлантирилган ва қарздорлар банкрот деб топилган, 4 та иш бўйича иш юритиш тугатилган бўлса, 4 та иш рад этилган.
Коммунал тўловлар бўйича қарздорликларни ундириш алоҳида назоратга олиниб, бу борада шартнома интизомини бузиб, қарздорликка йўл қўйган шахсларга кескин жавобгарлик чораларини кўриш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йил давомида жами 332 та, умумий миқдори 24 млрд 293 млн 140 минг сўмлик ариза ва даъво аризалари кўриб чиқилган. Шу жумладан, етказиб берилган электр энергияси бўйича қарздорликларни ундириш тўғрисида келиб тушган 252 та, 17 млрд 491 млн 960 минг сўмлик ариза ва даъво аризаларнинг 244 та, 14 млрд 643 млн 920 минг сўмлиги қаноатлантирилган, 6 таси қонуний асосларга кўра рад этилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган,
1 таси бўйича иш юритиш тугатилган.
Етказиб берилган табиий газдан бўлган қарздорликларни ундириш ҳақида кўриб чиқилган 74 та, 6 млрд 625 млн 180 минг сўмлик ариза ва даъво аризаларининг, 62 та умумий миқдори 3 млрд 567 млн 180 минг сўмлиги қаноатлантирилган, 4 таси рад қилинган, 2 таси бўйича иш юритиш тугатилган 6 таси кўрмасдан қолдирилган.
Ичимлик суви таъминоти, сувоқова хизмати ва бошқалар бўйича кўрсатилган коммунал хизматлар ҳақини ундириш ҳақида келиб тушган 6 та, жами 176 млн сўмлик аризаларнинг барчаси қаноатлантирилган.
МУРОЖААТЛАР
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларида 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида мурожаатларнинг умумий сони жами 86 та (100 %) (2020 йилнинг шу даврида 68 та) ташкил этган. Шундан суд ҳужжатидан норозилиги юзасидан 27 та (31,6%) (2020 йилнинг шу даврида 12 та 17,6%), суд ҳужжати ижроси юзасидан 5 та (5,5%) (2020 йилнинг шу даврида 4 та 5,8%), суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлиги юзасидан келиб тушмаган (2020 йилнинг шу даврида 1 та 1,4%), суд ходимларининг ҳатти-харакатлари юзасидан келиб тушмаган (2020 йилнинг шу даврида 3 та 4.4%), мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан келиб тушмаган (2020 йилнинг шу 1 та 1,4%), бошқа масалалар юзасидан 54 та (62,9%) (2020 йилнинг шу даврида 47 та 69,4%), мурожаатлар кўриб чиқилган.