Жиззах вилоят маъмурий судида семинар бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.
Шу муносабат билан 2021 йил 30 август куни Жиззах вилоят маъмурий судида суд раиси Асқар Мамарахимов раислигида ўтказилган ўқув семинари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4818-сонли қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланди.
Мазкур ўқув семинарида вилоят ва туманлараро маъмурий судлари судьялари ва суд ходимлари иштирок этишди.
Семинарда маърузачилар ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан судья ва суд ходимларига етказиш юзасидан батафсил маъруза қилдилар.
Семинар машғулоти қатнашчилари маърузачилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.



Жиззах вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими