Кадастр агентлиги Бахмал туман бўлими ходимлари иштирокида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги  “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни хисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмлари, 601, 68, 681, 69-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонунни мазмун мохияти ва ахамиятини Кадастр агентлиги Бахмал туман бўлими ходимларига тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари, мансабдор шахсларга эса — уч юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади»;

МЖтКнинг 601-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

МЖтКнинг 65-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

МЖтКнинг 67-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

МЖтКнинг 68-модда:

номидаги «Хўжалик ичидаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисмининг:

ўзбекча матнидаги «тузилиши» деган сўз «тузиш» деган сўз билан алмаштирилсин;

санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, мансабдор шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

МЖтКнинг  681 ва 69-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«681-модда. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

69-модда. Чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш

Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ–708-сонли Қонуни таҳририда 16.08.2021 йилдан кучга кирганлигин имаълум қилди.

 

С.Эргашев

Жиноят ишлари бўйича

Бахмал туман суди раиси

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди

Қонун (ЎРҚ–810, 16.12.2022 й.) билан «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг муайян яшаш жойига ега бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқишга доир нормаларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўтказиш ҳамда тегишли ишларни кўриб чиқишни маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига ўтказиш белгиланди.

Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказига жойлаштирилишини талаб қилувчи асослар аниқланганда, ички ишлар органи бундай шахс ички ишлар органига келтирилгандан эътиборан 48 соатда уни реабилитация марказига 30 суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш учун материалларни тайёрлаши шарт.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар бундай шахс аниқланган ердаги ёки реабилитация маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи томонидан берилади.

Илтимоснома тақдим этилган пайтдан эътиборан 24 соат ичида судя томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.

“Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс” деганда, шахсни тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек бирон бир манзилда доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган, ғайриижтимоий хулқ атворли ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахс тушунилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ғиёсиддин Ялгашев

Жиноят ишлари бойича Жиззах шаҳар судининг раиси

Кадастр агентлиги ходимларига қонунчиликдаги янгиликлар етказилди

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жиззах шаҳар кадастр агентлиги биносида ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрнини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмлари, 601, 68, 681, 69-моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди судьялари, Жиззах шаҳар прокуратура ходимлари ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жиззах шаҳар кадастр агентлиги маъсул ходимлари иштирок этди. 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси У.Хидирбоев маъруза қилиб, унда Қонун билан киритилган ўзгартиришлар қўлланилиши тартиби юзасидан тушунтиришлар берди.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга атрофлича тушунчалар берилди.

МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни қабул қилинди.
Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқишга доир нормаларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўтказиш ҳамда тегишли ишларни кўриб чиқишни маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига ўтказиш белгиланди.
Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказига жойлаштирилишини талаб қилувчи асослар аниқланганда, ички ишлар органи бундай шахс ички ишлар органига келтирилгандан этиборан 48 соатда уни реабилитация марказига 30 суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш учун материалларни тайёрлаши шарт.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар бундай шахс аниқланган ердаги ёки реабилитация маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи томонидан берилади.
Илтимоснома тақдим этилган пайтдан эътиборан 24 соат ичида судя томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.

Салим БОТИРОВ,
Жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг раиси

Кадастр агентлиги Пахтакор туман бўлими ходимлари иштирокида ўқув-семинар машғулоти

Жорий йилнинг 13 январь куни жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди томонидан Кадастр агентлиги Пахтакор туман бўлими биносида

2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;

3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.24.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;

4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]

[ТСЗ:

1.Табиий ресурслар / Ер;

2.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил
16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ-708-сонли Қонунига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари, 601-моддаси,  68-моддаси, 681 ва 69-моддалари ва бошқа моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

            Ўтказилган ўқув-семинар машғулотида жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди раиси Улмасжон Саттаров ҳамда Пахтакор туман прокуратураси терговчиси С.Рахматовлар томонидан семинар иштирокчиларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳияти тушунтирилди.

            Семинар иштирокчиларига мазкур қонун юзасидан Кадастр агентлиги Пахтакор туман бўлими бошлиғи И.Бердиқулов ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

 

Улмасжон Саттаров

Жиноят ишлари бўйича

Пневматик қуролни қонунга хилоф муомаласи жавобгарликка сабаб бўлди

Пневматик қуролини қонунга хилоф равишда олиб юриш қоидаларини бузиш мамлакатимизнинг амалдаги қонунлари билан таъқиқланган. Бироқ, айрим фуқаролар буни била туриб, ушбу қонун талабларини бузишмоқда.

Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди раиси У.Саттаров раислигида ўтказилган суд мажлисида пневматик қуролини қонунга хилоф равишда олиб юрган О.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2201-моддаси 1-қисмига асосан, тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

“ПМ” русумли, 4,5 калибрли, 1 стволли №Т-20003459 рақамли пневматик пистолет макаров қуролини сақлаш ва ундан фойдаланиш учун рухсати бўлмасда 2023 йил 6 январь куни ушбу қуролни сақлаб келиб, ушбу қуролдан ўқ узган видеоларни ўзининг “Instagram” саҳифасига жойлаштириб келганлиги туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, мавжуд “ПМ” русумли, 4,5 калибрли, 1 стволли №Т-20003459 рақамли пневматик пистолет макаров қуроли ашёвий далил тариқасида олиб қўйилиб, ҳолат юзасидан тегишли баённома расмийлаштирилган.

Суд мажлисида ҳуқубузар айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини маълум қилиб, бошқа бундай ноқонуний ишларга қўл урмаслиги ҳақида сўз берди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик қонунга зид эканлигини била туриб, ушбу ҳуқуқбузурликни содир этган О.Ш га нисбатан қонунда белгиланган тартибда 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, ашёвий далил тариқасида олинган “ПМ” русумли, 4,5 калибрли, 1 стволли №Т-20003459 рақамли пневматик пистолет макаров қуролини давлат ихтиёрига ўтказилиши белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман судининг раиси У.Саттаров

Одам (чақалоқ) савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш

Инсоннинг нечоғлик қадри баланд ва улуғ мавжудот эканлиги маълум. У табиат бойликларидан лаззатланиши, соғ-саломат, кучли ва ақлли бўлиши учун, ўзини-ўзи асраб авайлаши, ҳимоя қилиши ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиши лозим.

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида хавфсизлигимизга ҳамда ижтимоий-маънавий барқарорлигимизга раҳна солувчи иллатлардан бири бўлган одам савдоси – бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланди. Зеро, бизнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборат. Айнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади.

Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 24-моддасида, «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир.

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир», – деб эътироф этилган. Бугунги кунда одам (чақалоқ) савдоси билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтирмоқда. Энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари муштарак. Яъни, енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда.

Кейинги йилларда одам (чақалоқ) савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда. Орадан йиллар ўтган сари одам савдосига қарши кураш дунёнинг барча мамлакатларида амалда бўлмасин, бу муаммо бизни ҳозирги кунда ҳам қаттиқ ташвишга солмоқда.

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам (чақалоқ) савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган «Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида»ги Конвенцияга қўшилди. Шунингдек, мамлакатимиз парламенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида»ги Конвенцияга ҳамда одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча ҳужжатлар имзоланди. 2008 йилнинг 17 апрелида  «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг ҳамда 2008 йилнинг  8 июлида «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан юқоридаги қонун нормалари амалга янада самарали тадбиқ этилмоқда.

Одам (чақалоқ) савдосига қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссиянинг кенг фаолият юритиши, жиноятчиларни фош этиш ва жиноят қурбонларини ҳимоялаш ва уларга ёрдам кўрсатиш масалаларини янада такомиллаштириб, уни амалиётга кенг тадбиқ этган ҳолда, халқаро миқёсда амалга оширсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман суди раиси

У.Саттаров

Колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга нисбатан суд ҳукми ўқилди

О.Самадов (исми шарифи ўзгартирилган) ўзи билан бирга манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум С.Тоировга суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан аввал озодликка чиқаришини ваъда бериб, уни алдаб, эвазига 3.000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, 2022 йил 8 сентябрь куни колония ҳудудида С.Тоировдан келишилган 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулдан 300 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд мажлисида судланувчи О.Самадов айбига қисман иқрорлик билдириб кўрсатма берган бўлсада, унинг айби жабрланувчи С.Тоиров кўрсатуви ҳамда аризаси, тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси ва далилий ашё деб топиш ҳақидаги қарор, О.Самадов ва С.Тоировлар ўртасида бўлиб ўтган суҳбат стенограммаси, судга оид кимёвий экспертизанинг хулосаси, гувоҳларнинг дастлабки терговда берган ва судда ўқиб эшиттирилган кўрсатмалари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тасдиқланди.

 

Суд томонидан О.Самадов Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59,60, 61-моддалари тартибида 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, О.Самадовга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

Ғиёсиддин Ялгашев,

Жиноят ишлари бўйича

Жиззах шаҳар судининг раиси

Жиззахда ақидапарастликка оид материалларни тарқатган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Б.Оқилов  (исми шарифи ўзгартирилган) жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни сақлаш ва тарқатиш, яъни интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш мақсадида “Odnoklassniki.ru” сайтида профил очиб, мазкур профилдан фойдаланиб, ушбу профили орқали “8-март ҳижоб ечилган кун /Абдуллоҳ домла/долзарб мавзу” номли ҳамда “Аллоҳ номи ила! Абдуллоҳ Бухорий Суриядаги жиҳод ва жиҳод тушунчаси, аллоҳ ўзи мужоҳидларга зафар берсин! Амийн! номли диний мазмундаги материалларга “KLASS” босиб,  822 нафар дўстлар номли кузатувчиларига диний мазмундаги видео материалларни тарқатганлиги, Жиззах вилоят ҳудудида ўтказилган “Комплекс” қўшма тезкор-профилактик тадбири давомида аниқланган.

Судга оид ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги комплекс экспертизасининг хулосасида, “8-март ҳижоб ечилган кун /Абдуллоҳ домла/ долзарб мавзу” номли ҳамда “Аллоҳ номи ила! Абдуллоҳ Бухорий Суриядаги жиҳод ва жиҳод тушунчаси. Аллоҳ ўзи мужоҳидларга зафар берсин! Амийн!” номли видеоматериаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, мазкур маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш таъқиқланиши кўрсатиб ўтилган.

Б.Оқилов ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, унинг айби гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан исботланди.

Суд томонидан Б.Оқиловга Ўзбекистон Республикаси ЖК 2441-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан 2 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Рахматилла Орзиқулов

Жиззах вилоят суди жиноят ишлари 

бўйича судлов ҳайъати раиси

Колонияда жазо ўтаётганига қарамай автомашина олиб қочган маҳкумга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Б.Куллиев (исми шарифи ўзгартирилган) жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ҳозирда 3-минтақавий ҳудуд 30-сон манзил-колониясида жазони ўтаётган бўлишига қарамасдан Жиззах шаҳрида жойлашган МЧЖга шартнома асосида ишга жалб этилган вақтида, 2022 йил 4 август куни соат 03:30 ларда Пахтакор тумани “Тошкент” МФЙ Ш.Рашидов шоҳ кўчасидан ўтган Жиззах-Гагарин 4Р-32 йўлнинг Жиззах йўналишидаги йўлнинг ўнг томонида жойлашган савдо мажмуаси олд томонидаги автотураргоҳда эшиклари қулфланмаган ҳолда қолдирилган С.Саидовга тегишли “Ласетти” русумли давлат рақами 30 G 550 HA бўлган автомашинани атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, автомашинани бир ўзи Жиззах йўналиши бўйлаб бошқариб олиб қочган.

 

Апелляция инстанциясида сўралган Б.Куллиев, айбига қисман иқрорлик билдириб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби жабрланувчи, гувоҳларнинг дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, ишдаги тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, сўроқ, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, юзлаштириш баённомалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан исботланди.

 

Суд якуни бўйича Б.Куллиевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 267-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Низомиддин Эрназаров,
Жиззах вилоят судининг судьяси

Перейти к содержимому