Жиззах вилоят суди биносида муҳтарам Президентимизнинг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди

Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари Р.Орзиқулов раислигида ўтказилган семинарда вилоят суди судьялари, прокуратура, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар бошқармаси, Адлия, Божхона, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Мажбурий ижро бюроси ҳамда Солиқ бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Мазкур семинарда маърузачи судьялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида” ги ҳамда “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида” ги Қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига судьялардан атрофлича жавоб олишди.

Хулоса ўрнида айтганда, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар энг аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашда ҳамда одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.