Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан сайёр қабул ўтказилди

Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда юзма-юз мулоқотларнинг самараси бўлакча.

Арнасой тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Жумладан, тумандаги Дўстлик ва Зарафшон маҳаллаларида Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси Лазизбек Обидов томонидан сайёр қабул ўтказилди.