Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов томонидан Жиззах ҳудудий электр таъминоти Зарбдор туман бўлими биносида маҳаллий аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Суҳбат давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

 

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1084-сонли Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.


Қайд этилишича, мазкур Қонун билан ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини суд рухсатисиз ошкор қилган шахслар учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Шу билан бирга, ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ошкор этмаслик тўғрисида тилхат билан огоҳлантирилади.


Давра суҳбати якунида иштирокчиларнинг саволларига суд раиси томонидан батафсил жавоблар берилди.