Пахтакор туманида ўқувчиларга янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини мазмун-моҳияти тушунтирилди

Жиззах вилоят судининг судьяси С.Эргашев ҳамда жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси У.Саттаров томонидан тумандаги «Олмазор» маҳалласи ҳудудида жойлашган 8-умумтаълим мактаби ўқитувчилар ва ўқувчилари ўртасида ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Ўзаро мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.