Судья ва ёшлар учрашуви

Жиззах вилоят суди раислари ҳамда Жиззах вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режага асосан Жиззах вилоят судининг судьяси Мирзаахмедов Шохрух Хидирбоевич ҳамда жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси Обидов Лазизбек Исмоиловичлар жорий йилнинг 3 февраль куни Арнасой туманидаги 1 ва 22-сонли мактабларда ёшларнинг ҳуқуқий билимини ва маданиятини ошириш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка кенг тушунтириш юзасидан сайёр учрашувлар ташкил этилди.

Сайёр учрашув давомида Жиззах вилоят судининг судьяси Ш.Мирзаахмедов ва туман судининг раиси Обидов Лазизбек Исмоиловичлар юқори синф ўқувчиларига “Конституция – бош қомусимиз” мавзусида янги таҳрирдаги Конституциямиз мазмун-моҳияти бўйича очиқ дарс ҳам ўтишди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйичабатафсил маълумот ва тушунчалар берилди. Сайёр учрашув давомида, энг ачинарлиси охирги вақтларда вояга етмаган ўсмирлар томонидан жиноятсодир этилиш ҳолатлари кўпайганлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, судьялар томонидан ўқитувчи ва ўқувчиларнинг муаммолари ҳам тингланиб, ўз жойида тушунтиришлар бериб ўтилди.