СУД ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ҒАЛЛАОРОЛДА
Жаҳонда ғоявий-мафкуравий курашлар кескин давом этаётган, маънавий таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги даврда ёшлар ўртасида миллий қадриятларга беписандлик, зарарли ёт ғоялар таъсирига берилиш, тазйиқ ва зўравонлик қўрбони бўлиб қолиш, жиноятчилик ҳаракатларига адашиб қўшилиб қолиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Шу каби иллатларнинг олдини олиш, жойларда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятига яқиндан кўмаклашиш мақсадида Ғаллаорол туман тиббиёт коллежи биносида судьялар томонидан коллеж ўқувчиларига семинар ўтказилди.
Тадбир “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳиятини ҳамда одам, хусусан, чақалоқ ва болалар савдосига қарши курашиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тушунтиришга бағишланди.
Дастлаб Жиззах вилоят суди судьяси Л.Ҳалитова 2021 йилнинг 15 апрелига қадар Омбудсман номига хотин-қизлар томонидан 20 га яқин жинсий ва жисмоний зўравонлик, руҳий тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича мурожаат келиб тушганлиги ҳақида сўзлаб берди.

Таъкидланишича, уларнинг аксарияти Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади. Уларга нисбатан зўравонлик акс этган рақамлар аслида бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Бунга сабаб эса ўзбек аёлларининг андиша қилиб кўп ҳолда зўравонликларга кўз юмишидир. Ўтказилган сўровнома натижасига қаралса, унда иштирок этган аёлларнинг 42 фоизи ўзи ва фарзандларини боқа олмаслигидан қўрқиб зўравонликка чидаса, яна 38 фоизи бошқалар томонидан муҳокама бўлишдан қўрқиб зўравонликка кўз юмади.
Зўравонлик – тазйиқ ва таҳқирлашлар орқали шахс устидан назорат қилишдир. Яъни зўравонлик жабрланувчи ва унинг ҳаёти устидан назорат қилишни онгли равишда ўрнатишдир.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 15 ва 49 ёшидаги хотин-қизларнинг 25 фоизидан кўпроғи ҳаёти давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка дуч келишади. Ушбу зўравонликларнинг 33 фоизи Жануби-Шарқий Осиё ҳудудига тўғри келмоқда.
Ўтган уч ой мобайнида ҳуқуқ-тартибот идораларига зўравонликка учраган аёллар томонидан 11 мингдан ортиқ мурожаат бўлган ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар беришича, 2021 йилнинг январь-март ойларида зўравонлик ҳолатлари қайд этилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ортган. Ўтган уч ой давомида республикадаги ҳуқуқ-тартибот идораларига хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари бўйича жами 11 070та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 2 772таси 18-30 ёш оралиғидаги, 93таси эса вояга етмаган шахслар томонидан бўлган.-дейди сўз навбатини олган Жиззах вилоят суди судьяси Ш.Омонов.
Содир этилган зўравонлик ҳолатларининг энг катта қисми – 9.973 таси оилада юз берган. Мурожаат қилган шахсларнинг 5.209 нафари руҳий, 3.813 нафари жисмоний, 166 нафари.иқтисодий, 44 нафари жинсий зўравонлик ҳамда 1.838 нафари зулм ва тазйиқ ўтказишларга учраганини айтишган. Жисмоний зўравонлик билан боғлиқ мурожаатларнинг энг кўпи, Қашқадарё (548та), Сирдарё (540та) ва Фарғона (412та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди раиси Ғ.Усанов ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилигига киритилиган ўзгартиш ва қўшимчалари шунингдек, пора бериш таклифи билан мурожаат этганлик ёки порахўрликка ундаш ҳолатлари тушунчаси ва бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш авваламбор қонунийликни таъминлаш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишини тақозо этади. Бундай чора-тадбирлар орасида жиноятчиликка қарши курашиш марказий ўринлардан бирини эгалайди. Чунки жиноятчилик шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига хавф солади, фуқароларга, ташкилотларга, қолаверса, ёшлар ва ижтимоий муносабатларнинг нормал ривожланишига бошқа ҳуқуқбўзарликларга нисбатан кўпрок зарар этказади. Демак, ҳозирги кунда гарчи ҳар соҳа вакиллари порахўрликка қарши туришига, қарамасдан айрим шахслар ёки мансабдор шахсларнинг порахўрлик қаршисида ўз вазифаларни амалга ошириб келаётганини айтиб ўтишимиз жоиз.-дейди суд раиси Ғ.Усанов.
Порахўрлик деганда биз нимани тушунамиз? Порахўрлик мансабдор шахснинг ўз хизмат мавкеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатини пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи оркали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий кимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўриши тушунилади.
Шунингдек пора, пора олишда, пора беришда пора олиш-беришда воситачилик қилишда намоён бўлади.
«Башарти, пора олиш-беришда воситачилик килган шахс жиноий харакатларни содир этганидан кейин бу хакда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади» дея давом этди Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди раиси А.Норқўзиев.
Мазкур модда ҳам олдингисидан фарқли ўлароқ, мазкур жиноятни содир этган шахснинг ўз ихтиёри билан арз қилиши ҳамда бу арз ўттиз сутка мобайнида амалга оширилган ҳолда чин кўнгилдан пушаймон ва жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса жавобгарликдан озод этилиши белгилаб қўйилганини айтиб ўтишим керак.
Пора бериш таклифи билан мурожаат этганлик ёки порахурликка ундаш холатлари тушунчаси; пора бериш таклифи билан мурожжат этиш ёки пора беришни юкоридаги мисолларда келтириб ўтилди.
Йиғилиш қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан ўзини қизиқтирган ва ечимини тополмаган бир неча саволларига жавоб олишди.
Ғайрат Усанов,
Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди раиси