Талончилик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддасида талончилик жинояти келтирилган бўлиб, унга кўра ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш — талончилик ҳисобланиши белгиланган.
Жиззах вилоят жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судларида 2023 йил давомида талончилик жинояти бўйича 8 нафар шахсларга оид 4 та жиноят иши кўрилган бўлиб, шундан 6 нафар шахсларга нисбатан озодликни чеклаш жазоси, 2 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
С.Суяров, Қ.Қодиров, И.Иминов (исми шарифи ўзгартирилган) ва жиноят ишининг унга нисбатан қисми ЖПК 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан тугатилган шахслар бир гуруҳ бўлиб, ўзгалар мулкини талончилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда жиноят содир этиш режасини тузиб, 2022 йил
8 ноябрь куни соат тахминан 03:00да Жиззах шаҳар Улуғбек маҳалласи ҳудудидаги савдо шаҳобчасида сотувчилик билан шуғулланувчи А.Алибаевга “ака телефонингизни бериб туринг, танишларимга телефон қилиб олай” деб, унга тегишли бўлган бозор нархи 1 млн. сўмни ташкил қилувчи “РЕДМИ НОТ 9А” русумли телефон аппаратини қўлга киритиб, Нексия-2 русумли автомашинага ўтириб, воқеа жойидан яшириниб, жиноий йўл билан қўлга киритган ўзганинг мулкини Х.Хусановга
400 минг сўмга сотишиб, қўлга киритилган пулларни шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборганлар.
Бундан ташқари, судланувчи С.Суяров, Қ.Қодиров ва жиноят ишининг унга нисбатан қисми ЖПК 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан тугатилган шахслар бир гуруҳ бўлиб, ўзгалар мулкини такроран талончилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2022 йил 8 ноябрь куни соат тахминан 18:00ларда Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчаси ҳудудида Болиева Бахти Ботир қизи билан учрашиб, унга “телефонингизни бериб туринг, танишларимга телефон қилиб олай” деб, унга тегишли бўлган ўртача бозор нархи 600.000 сўмни ташкил қилувчи “РЕДМИ 5” русумли телефон аппаратини қўлга киритиб, номаълум томонга қараб ҳаракатланиб воқеа жойидан яшириниб, жиноий йўл билан қўлга киритган ўзганинг мулкини В.Валиевга 250 минг сўмга сотишиб, қўлга киритилган пулларни шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборганлар.
Суд мажлисида судланувчилар ўзларининг айбига тўлиқ иқрорлик билдиришди.
Суд якунига кўра, С.Суяров ва Қ.Қодиров (Rashidov Oybek) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
И.Иминов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
166-моддаси 2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Рахматилла Орзиқулов,
Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари