Одам савдоси билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортишни кучайтириш ва жадаллаштириш мавзусида учрашув бўлиб ўтди

2022 йил 10 сентябрь куни одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Жиззах вилоят ҳудудий комиссияси, Жиззах вилояти ИИБ, Жиззах вилояти суди  ва Республика «Istiqbolli avlod» ижтимоий – ахборот маркази Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда 2021 йил декабр ойида тузилган ҳамкорлик меморандуми ижроси юзасидан “Одам савдоси билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортишни кучайтириш ва жадаллаштириш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда қатнашувчилар томонидан норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро конвенциялар (Минск ва Кишинев) дан фойдаланишлик мақсадга мувофиқлигини ҳамда одам савдоси жинояти бўйича жиноят ишлари қўзғатилиши ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида дастлабки суриштирув, тергов жараёнларида жабрланувчини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уларни руҳий ҳолатини баҳолаш борасида ҳуқуқ муҳофаза қилиш идоралари ва ННТлар ҳуқуқшуносларини малакасини ошириш кераклигини айтиб ўтдилар.

Учрашув иштирокчилари далил исбот базасини мустаҳкамлашда кичик ишчи гуруҳ сифатида доимий ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олишдилар.

 

Жиззах вилоят суди

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот – ташвиқот ишларини ташкил мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси илгари сурилган.

Ушбу лойиҳа асосида Жиззах вилоят ҳокими, Жиззах вилоят суди раиси ва Жиззах вилоят маъмурий суди раиси томонидан барча судьяларни ўзлари фаолият кўрсатаётган туман (шаҳар)лар ҳудудидаги маҳаллаларга доимий бириктириш, уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан «Сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар Графиги” тасдиқланган.

Шунга кўра жорий йилнинг 2 август куни  Жиззах вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Қ.Холмуродов, жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг судининг раиси Ш.Шамшиев ва Зомин туман ИИБ 3-сонли ИИБ бошлиғи Э.Алламуродовлар иштирокида туманнинг “Пешағор”, “Ёшлик”, “Қўштол” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда “Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғинида сайёр мулоқот ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда сўнгги йилларда мамалакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлиги янги босқичга кўтарилганлигини, инсон қадри, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтларининг устувор вазифасига айлангани алоҳида қайд этилди.

Skip to content