ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот – ташвиқот ишларини ташкил мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси илгари сурилган.

Ушбу лойиҳа асосида Жиззах вилоят ҳокими, Жиззах вилоят суди раиси ва Жиззах вилоят маъмурий суди раиси томонидан барча судьяларни ўзлари фаолият кўрсатаётган туман (шаҳар)лар ҳудудидаги маҳаллаларга доимий бириктириш, уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан «Сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар Графиги” тасдиқланган.

Шунга кўра жорий йилнинг 2 август куни  Жиззах вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Қ.Холмуродов, жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг судининг раиси Ш.Шамшиев ва Зомин туман ИИБ 3-сонли ИИБ бошлиғи Э.Алламуродовлар иштирокида туманнинг “Пешағор”, “Ёшлик”, “Қўштол” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда “Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғинида сайёр мулоқот ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда сўнгги йилларда мамалакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлиги янги босқичга кўтарилганлигини, инсон қадри, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтларининг устувор вазифасига айлангани алоҳида қайд этилди.