Жиззах вилоятининг Зомин, Зарбдор, Янгиобод туманлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди

Унда жами 23 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг 10 таси жиноят, 2 таси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги, 9 таси фуқаролик ҳамда 1 тадан мурожаат иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича бўлди. Мурожаатлардан 10 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 13 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида жиноят ишлари бўйича Зомин, Зарбдор, Янгиобод туман судлари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туман суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилиб, унда жазо муддатини ўтаётган 8 нафар маҳкумлар инсонпарварлик тамойиллари асосида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 2 нафар шахсга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тарафлар ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатилди. Шунингдек, никоҳдан ажратиш ҳақидаги 3 та иш тарафлар ярашганлиги сабабли иш юритишдан тугатилиб низо ижобий ҳал этилди.