журналистлар

ЖУРНАЛИСТЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

#Байрам_тадбири

Бугун Жиззах вилоят судида журналистлар ва блогерлар суд биносига ташриф буюрди. Унда соҳа вакилларини “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситаси ходимлари куни” муносабати билан табриклаш кўзда тутилди.

Тадбирда вилоят суди раиси Ў.Джумаев оммавий ахборот воситаларининг суд жараёнида очиқликни таъминлашдаги роли, одамларнинг судга бўлган ишончини ошириш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишдаги самарали фаолиятини эътироф этди.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Жамиятимизда сўз эркинлигини таъминлаш, аҳолига ҳаққоний ахборотларни ўз вақтида етказиб бериш, бир сўз билан айтганда, масъулиятли, машаққатли ва олижаноб, айни дамда ўта шарафли фаолиятингизда муваффақият тилаймиз.

Қадрли дўстлар, барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, сизларга сиҳат-саломатлик, ижодий баркамоллик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз! дея нутқ сўзлади суд раиси.

Кейин эса, оммавий ахборот воситалари вакилларига вилоят судининг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини ёритиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришдаги фаоллиги учун вилоят суди раисининг табриги ҳамда махсус эсдалик совғалари топширилди.

ЯНГИОБОДДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Сайёр ва оммавий қабуллар орқали барча турдаги раҳбарлар халқ билан янада яқинлашиб, мавжуд муаммоларнинг аниқ таҳлили вужудга келди. Буни Жиззах вилоятида судҳуқуқ масалалари ва туманларда  «Аёллар дафтари«га киритилган, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотинқизларга самарали ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ўтказилган оммавий сайёр қабул мисолида кўриш мумкин.

 

 

Янгиобод тумани 19-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси, Жиззах вилоят судлари раислари, Оила ва хотин-қизлар туман бўлими, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, прокуратура, ички ишлар, адлия ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳамкорликдаги тузилган ишчи гуруҳ томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда Жиззах вилоят судининг матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган оммавий сайёр қабулда жами 72 та фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг 4 таси жиноят ишлари бўйича (шундан барчаси маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан), 9 таси фуқаролик ишлар бўйича, 11 таси маъмурий судларга, 48 таси эса туман ҳокимлигига оид мурожаатларни ташкил этади. Шундан 62 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 10 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди. Ёзма мурожаатлардан 5 та мурожаат фуқаролик ишлари бўйича, 4 таси жиноят ишлари бўйича, 1 таси Жиззах вилоят маъмурий судларга тегишли.

Жами мурожаатлардан 62 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 10 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Мен, 1995 йили Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Пучуғой қишлоғига қўшни давлатдан келин бўлиб тушганман. Шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш имкони бўлмаган. Бошқа ташкилотларга кўп маротаба мурожаат қилган эдим, аммо ижобий натижаси бўлмаган. Бугунги судлар томонидан ташкил этилган сайёр қабулда яшаганлик фактини белгилаш масаласида иштирок этдим.  Масалам ижобий ҳал этиладиган бўлди. Бунинг учун ушбу тадбирни ташкил этган мутасадди ташкилотларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан! – дейди мурожаатчи Нарзуллаева Юлдуз Раҳмоновна.

10 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

– 4 нафар фуқаронинг кадастр агентлиги томонидан тайинланган жаримани бекор қилиш юзасидан берган илтимосномаси қаноатлантирилди;

– 4 нафар фуқаронинг яшаганлик фактини белгилаш юзасидан берган аризаси қаноатлантирилди;

– 1 нафар фуқаронинг невараси билан учрашиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди;

– 1 нафар фуқаронинг даволаниш учун йўлланма олиш масаласидан ёрдам сўраб ёзган аризаси қаноатлантирилди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган мазкур идоранинг амалий кўмаги билан кўплаб ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган турли муаммоларга ечим топмоқда. Энг муҳими, мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани фуқароларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч ҳисси билан яшашларида муҳим омил бўлмоқда.

Сайёр қабул давомида, Жиззах маъмурий суди раиси А.Мамарахимов, вилоят суди раиси ўринбосари А.Шукуров, Р.Орзиқулов ҳамда Ж.Қаххаровлар томонидан сайёр қабулга келган фуқароларга “Одам савдоси ва мажбурий меҳнат қурбони бўлиб қолманг”, “Чақалоқ ва болалар савдосидан огоҳ бўлинг” мавзуларида учрашув ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги  қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мухтасар айтганда, сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётгани, ҳудудларда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этилишида давлат органлари ва ташкилотлари олдига вазифалар қўяётгани ва ушбу вазифаларни тўлақонли бажаришга ундаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

СОЛИҚ ХОДИМЛАРИ БИЛАН СЕМИНАР

Жиззах вилоят маъмурий судида судьялар ва Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг маъсул ходимлари иштирокида ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди. Йиғилишга Жиззах вилоят маъмурий суди раиси А.Мамарахимов раислик қилди. Унда Жиззах туманлараро маъмурий судининг раиси А.Уринов, Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьяси М.Юлдашев, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи Ш.Абулкасимов, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг шуъба бошлиғи Л.Носиров, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бош инспектори Х.Шербеков, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг катта инспектори М.Пардаева, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бош юристконсульт в.в.б У.Дусиев Жиззах вилоят маъмурий судининг суд аппарати масъул ходимлари қатнашди.

Жиззах вилоят маъмурий судида судьялар ва Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг маъсул ходимлари иштирокида ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди. Йиғилишга Жиззах вилоят маъмурий суди раиси А.Мамарахимов раислик қилди. Унда Жиззах туманлараро маъмурий судининг раиси А.Уринов, Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьяси М.Юлдашев, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи Ш.Абулкасимов, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг шуъба бошлиғи Л.Носиров, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бош инспектори Х.Шербеков, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг катта инспектори М.Пардаева, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бош юристконсульт в.в.б У.Дусиев Жиззах вилоят маъмурий судининг суд аппарати масъул ходимлари қатнашди.

 

Кун тартибида иккита масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси Ш.Болиев маъруза қилиб, унда Жиззах вилоят маъмурий суди томонидан туманлараро маъмурий судида 2022 йил 5 ойи давомида солиқ органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар билан боғлиқ кўрилган маъмурий ишлар юзасидан ўтказилган умумлаштириш юзасидан тушунтиришлар берди.

Жумладан, Жиззах туманлараро маъмурий судининг иш юритувида 2022 йил 5 ойи давомида солиқ органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар билан боғлиқ жами 17 та маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 11 та иш бўйича ариза қаноатлантирилганлиги, 3 та иш бўйича аризалар қаноатлантиришдан рад қилинганлиги, 1 та иш кўрмасдан қолдирилганлиги ва 2 та иш бўйича иш юритишдан тугатилганлигини такидлаб ўтди.

Шунингдек, 2022 йил 5 ойи давомида Солиқ органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар билан боғлиқ маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан кўрилган ишлар бўйича Жиззах вилоят солиқ бошқармасига муҳокама қилиб, чора кўриш учун 1 та хусусий ажрим чиқарилганлигини, кўриб тамомланган ишларни ўрганиш давомида судьялар томонидан шу тоифадаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, шунингдек, Олий суд Пленумининг қарорларида берилган тушунтиришлар асосида ҳал этилганлигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, 2022 йил 5 ойида кўрилган ишларни ўрганиш давомида аризаларнинг аксарият қисмини солиқ органи томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган сайёр солиқ текширувлари ва бунинг натижасида расмийлаштирилган далолатнома асосида қабул қилинган солиқ органининг қарорларидан норозиликлар ташкил этганлигини, умумлаштириш даврида солиқ органлар томонидан қабул қилинган қарорлари, мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилишига сабаб бўлаётган ҳолатлар аниқланганлигини билдирди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси А.Сайфитдинов маъруза қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг «Солиқ органлари ва судлар ўртасида электрон ҳамкорлик ўрнатиш орқали маълумот ва ахборотлар алмашинувини рақамли технологияга ўтказиш ҳақида»ги 2022 йил 23 майдаги 2022-17-11, 10-11/22-120-сонли Қарорининг мазмун моҳияти юзасидан тўлиқ тушунтириш берди.

Шундан сўнг, раислик қилувчи кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларини суднинг жорий йил ўтган даврдаги фаолияти ва истиқболдаги амаллар борасида очиқ мулоқотга таклиф қилди. Унда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар улароқ, тобора ривожланиб кетиш хавфи катта бўлган жиноятлар бўлмиш коорупция, одам, чақалоқ ва болалар савдоси ва мажбурий меҳнат, оиладаги тазйиқ ва зўравонлик каби салбий иллатларга қарши курашиш лозимлиги таъкидланди.

Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси А.Сайфитдинов, Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьялариА.Уринов, М.Юлдашев, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи Ш.Абулкасимов, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг шуъба бошлиғи Л.Носиров, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг катта инспектори М.Пардаева ва Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг бош инспектори Х.Шербековлар ўз таклифлари ва фикрларини билдирдилар.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга Жиззах вилоят маъмурий суди раиси ва Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьялари ҳамда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари томонидан жавоблар ва тушунчалар берилди.

Skip to content