ЖУРНАЛИСТЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

#Байрам_тадбири

Бугун Жиззах вилоят судида журналистлар ва блогерлар суд биносига ташриф буюрди. Унда соҳа вакилларини “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситаси ходимлари куни” муносабати билан табриклаш кўзда тутилди.

Тадбирда вилоят суди раиси Ў.Джумаев оммавий ахборот воситаларининг суд жараёнида очиқликни таъминлашдаги роли, одамларнинг судга бўлган ишончини ошириш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишдаги самарали фаолиятини эътироф этди.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Жамиятимизда сўз эркинлигини таъминлаш, аҳолига ҳаққоний ахборотларни ўз вақтида етказиб бериш, бир сўз билан айтганда, масъулиятли, машаққатли ва олижаноб, айни дамда ўта шарафли фаолиятингизда муваффақият тилаймиз.

Қадрли дўстлар, барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, сизларга сиҳат-саломатлик, ижодий баркамоллик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз! дея нутқ сўзлади суд раиси.

Кейин эса, оммавий ахборот воситалари вакилларига вилоят судининг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини ёритиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришдаги фаоллиги учун вилоят суди раисининг табриги ҳамда махсус эсдалик совғалари топширилди.