Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-884-сонли қонуни мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-884-сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди бу ўзгаришлар мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ислоҳотлар сирасига киради.

Жумладан, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижаларига кўра суд ишларини юритиш жараёнига янги институтлар жорий этилди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, шунингдек суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш каби институтлар такомиллаштирилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди. Шу билан бирга бугунги кунда суд қарорларини қайта кўриш институтининг таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда. Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилган. Ушбу Қонун суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш механизмини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади. 

 

Санжарбек Расулов – Жиноят ишлари бўйича

Жиззах шаҳар судининг раиси

Мақсад соғлом оила барпо этишдир

Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпуси шакллантирилмоқда. 2024 йилнинг 1 февралидан эса тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг 2 нафардан судьяси оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда “Оила судьялари” ташкил этилади.

“Оила судьялари”нинг  ижобий томони шундаки, айнан оилавий низоларни кўради, бунга қатъий ихтисослашиб, бошқа ишларни кўришга чалғимайди, шу борадаги қонун ҳужжатлари, ҳаётий тажрибадан келиб чиқиб, бу тоифадаги ишларни муҳокама қилади, оилавий низоларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилади, бунга имкон яратган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриб боради.  

Шунингдек, давлатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, унинг нуфузини ошириш, ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, эрта никоҳнинг олдини олиш ва соғлом фарзандларни дунёга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.  

Ҳақиқатан ҳам, оила келажак авлодга кучли таъсир этувчи чинакам тарбия масканидир. Шу боис ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, айниқса, уларнинг оила қуришларига жиддий эътибор қаратиш барчадан катта масъулият талаб этади. Айтиш жоизки, бугунги кунда ҳам қариндошлар ўртасида никоҳ, шунингдек, қизларни эрта узатиш ҳолатлари кузатилаётганлиги ва бу салбий оқибатларга олиб келаётгани ушбу масалага янада теранроқ назар ташлаш, янада масъулият билан ёндашиш лозимлигини кўрсатади.

Мамлакатимизда бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилганлигини айтиб ўтиш ўринли. Эрта оила қурган шахслар, шунингдек, бунга йўл қўйган ота-оналар, таълим ва диний муассаса ходимлари жавобгарликка тортилмоқда. Оила кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига никоҳ ёши тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик, яъни никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга, эрга бериш ёки уйлантириш, шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш учун жавобгарликни белгиловчи нормалар киритилди.  

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасида таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги, шунингдек, умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг мажбурийлиги, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида эса ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.  

Никоҳга қадам ташлаётган ҳар бир қиз ва йигит биринчи навбатда оилага ҳар томонлама, яъни жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғломлиги,  келажакда ота-она бўлишга, фарзанд тарбияси билан шуғулланишга тайёрлигини обдон ўйлаши зарур.  

Бугунда ёшларимизнинг айримлари оила қуришга тайёр бўлмасдан эрта турмуш қуриши оқибатида, шунингдек, қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ажрашишларга сабаб бўлмоқда. Эрта никоҳнинг олдини олиш учун ёшларга биринчи навбатда соғлом бўлиши зарурлиги, касб-ҳунарли бўлишини, етук мутахассис бўлиб, ота-онаси, Ватанига хизмат қилишини ўргатишимиз лозим.  

Барчамизга маълумки, судлар томонидан никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар кўрилганда, муддат бермасдан ажратиш ҳолатлари деярли учрамайди. Бунинг ҳам кўпгина салбий томонлари мавжуд. Хусусан, эр хотинни мунтазам уриб, оғир тан-жароҳати етказиб, жиноятда жабрланувчи бўлса ҳам уларга муддат берилар ёки даъвоси рад этилар эди. Оқибатда жиноятдан жабр кўрган аёл яна тазйиқ ва зўравонлик остида яшашга мажбур бўлар эди.  

Эндиликда бундай ҳолатда маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг асослантирилган хулосаси билан суд ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, жабрланувчининг талаби билан муддат бермасдан ажратишга йўл қўйилади. Бу ҳам зўравонликка учраган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини давлат ва суд томонидан самарали ҳимоя қилишнинг муҳим воситасидир.

Суд амалиётида никоҳдан ажралган аёл кўпгина ҳолларда уй-жойга киритиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилади. Эр бошқа оила қурган, у ва собиқ турмуш ўртоғи ўртасида баҳсли ҳолатлар мавжуд, шунга қарамасдан собиқ хотин уй-жойга киритиб қўйилади.  

Қонун асосида уй эгаси яшаш учун шароитларга эга бошқа яшаш жойи ёки ижара ҳақини тўлаб бориш билан бошқа уй-жойга таклиф этганда, суд тарафларнинг фикрини инобатга олиб, иш ҳолатидан келиб чиқиб, шу турар жойга ёки ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини юклаш орқали узоқ муддатли низога барҳам берилади.  

Юртимизда никоҳ муносабатларини мустаҳкамлаш, оилавий ҳаётда рўй берадиган салбий ҳодисаларнинг олдини олиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад  соғлом ҳамда мустаҳкам оила барпо этишдир. Чунки Ватан  оиладан бошланади.  

Нодиржон Расулов,  

Жиззах вилояти суди раисининг  

ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Жиззах юридик техникумида талабалар иштирокида Жиззах вилоят суди раиси Акрам Шукуров ҳамда вилоят суди раисининг ўринбосари Нодиржон Расуловлар томонидан давра суҳбати ташкил этилди

Ўтказилган давра суҳбатида ўқитувчилар ва талабаларга суд ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларини қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик, иқтисодий процессуал, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Давра суҳбати иштирокчиларнинг мавзу юзасидан қизиқтирган бир қанча саволларига маърузачилар томонидан батафсил жавоб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳақида

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.
Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар.
Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.
Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.
Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир.
Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.
Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.
Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.
Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.
Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.
Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.
Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.
Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.
Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.
Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.
Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.
Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.
Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.
Мактаб ишлари давлат назоратидадир.
Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.
Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.
Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.
Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.
Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.
Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.
Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир.
Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.
Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.
 
Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси

“Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” ги ЎРҚ-884-сонли Қонуни мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-884-сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди бу ўзгаришлар мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ислоҳотлар сирасига киради.

Жумладан, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижаларига кўра суд ишларини юритиш жараёнига янги институтлар жорий этилди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, шунингдек суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш каби институтлар такомиллаштирилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди. Шу билан бирга бугунги кунда суд қарорларини қайта кўриш институтининг таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда. Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилган. Ушбу Қонун суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш механизмини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

 

Рахматилла Орзиқулов,

Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари

 

 

Суд тизимидаги ислоҳотлар

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хоҳ у ижтимоий-иқтисодий, хоҳ маданий-маънавий ёки суд-ҳуқуқ, улардан кўзланган олий мақсад фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш, уларнинг қонуний манфатлари бузилишининг олдини олиш, лўнда қилиб айтганда бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган бўлади.

Ўтган қисқа даврда Ўзбекистонда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ йўналишида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди. Унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида кўрилган комплекс чора-тадбирлар том маънода суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди, десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгиланди. Ягона суд амалиётини йўлга қўйиш мақсадида Олий суд ва Олий хўжалик суди фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларининг ишончли суд ҳимоясини таъминлаш мақсадида давлат органлари қарорлари ва мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бериладиган шикоятларни, яъни оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишга ваколатли маъмурий судлар ташкил этилди.

Судлар тузилмаси ҳам замон талабларига мос равишда такомиллаштирилиб, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда вилоят даражасидаги умумюрисдикция судлари ташкил этилди.

Инвесторлар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида процессуал қонунчиликка иқтисодиёт соҳасида инвесторлар ҳамда давлат органлари ўртасидаги инвестиция шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ва рақобатга оид ишларнинг судловга тааллуқлилигига оид нормалар киритилиб, йирик инвесторларга тааллуқли низолар ва рақобатга оид ишлар, тарафларнинг хоҳишига кўра, Олий суднинг инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби томонидан кўрилиши мумкинлигига оид тартиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тугатилиб, судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди.

Судьялик лавозимларига номзодларни саралаш ва тайинлашнинг янги тартиб-таомиллари, яъни судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи тартиб жорий этилиши суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш мақсадида “Хабеас корпус” институти кенгайтирилиб, тергов устидан суд назорати янада кучайтирилди. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш учун санкция бериш ваколатининг судларга ўтказилиши бу борадаги дастлабки қадамлар бўлган бўлса, кейинги йилларда бу ислоҳотлар янада жадаллашди.

Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш, мурдани эксгумация қилиш, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш учун санкция бериш ҳуқуқи ҳам прокурорлардан судларга ўтказилди. Судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этган тақдирда бошқа муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди.

Судда иш юритиш тезкорлиги ва сифатини ошириш, иш бўйича якуний қарорлар қабул қилиш муддатларини асоссиз кечиктиришни бартараф этиш, судларнинг жиноят процессидаги ролини ошириш мақсадида суд томонидан жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш институти бекор қилинди.

Энг муҳими, суд ишларини юритишда янги институтлар жорий қилинди, мавжудлари такомиллаштирилди. Жумладан, жиноят процессида ярашув институти кенгайтирилиб, у суд жараёнининг барча босқичларида қўлланадиган бўлди. Жиноят иши бўйича — дастлабки эшитув, фуқаролик ва иқтисодий судларда — судгача мажлис, соддалаштирилган тартибда иш юритиш, медиация институтлари жорий қилинди.

Шунингдек, сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш борасида салмоқли ишлар қилинди.

Масалан, жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати
72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди.

Шахсга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ қилмишлар содир этилишининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий қилиниб, бундай қилмишлар учун жавобгарлик кучайтирилди.

Далилларни сохталаштирганлик (қалбакилаштирганлик) учун жиноий жавобгарлик белгиланиб, қонунга хилоф усуллар орқали олинган далиллардан, шу жумладан номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан олинган маълумотлардан далил сифатида фойдаланиш таъқиқланди.

Бундан ташқари, фуқароларнинг жиноят процессига ортиқча жалб қилинишини камайтириш, мураккаб бўлмаган ишлар бўйича иш юритишни қисқартириш мақсадида ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи томонидан билдирилган илтимосномага асосан жиноят ишини юритишни назорат қилувчи прокурор билан тузиладиган айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув институти киритилди.

 

Акрам Шукуров,

Жиззах вилоят суди раиси

Жиззах вилоят судида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ҳамда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

Тадбирда дастлаб Жиззах вилоят суди раиси Акрам Шукуров томонидан вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий судининг тузилиши ва фаолияти видеоролик ҳамда презентация орқали йиғилганларга тушунтирилди.

Шундан сўнг, Жиззах вилоят маъмурий суди раиси Сарварбек Рахмонов 2023 йилда маъмурий судлар томонидан кўрилган ишларнинг 219 тасини ер билан боғлиқ ишлар ташкил қилиши, ушбу ишларнинг 127 таси қаноатлантирилгани, 68 таси рад этилгани, 9 таси иш юритишдан тугатилиб, 15 таси кўрмасдан қолдирилгани ҳамда ушбу ишлар бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларига нисбатан 111 та хусусий ажримлар чиқарилиб, муҳокама қилиш ва тегишли чоралар белгилаш учун юборилганлигини таъкидланди. Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Рахматилла Орзиқулов томонидан жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўришда 152 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан озод қилингани, барча инстанцияларда 22 нафар шахс оқланган бўлса, 516 шахсга нисбатан 331 та жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органи томонидан нотўғри қўйилган айбловлар ўзгартирилиб ҳукм чиқарилганлиги баён қилинди. Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Жамол Қаххоров томонидан иқтисодий ишлар бўйича судларга 2023 йил давомида 14 144 та ариза ва даъво аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 12 689 таси ёки 89,7 фоизи кўриб чиқилгани, кўрилган ишлар сони ўтган йилдагига нисбатан 2 079 тага ёки 14 фоизга камайганлиги айтиб ўтилди. Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Нодиржон Расулов томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қўшма қарор билан тасдиқланган ҳамкорлик дастурининг 5-бандида ажрашиш учун суд органларига ариза берган фуқаролар рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳудудий оила ва хотин-қизлар бўлинмалари билан ахборотлар алмашувини йўлга қўйиш белгиланганлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб олишди.

Шундан сўнг, медиа вакиллари вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг суд мажлислар зали, статистика, архив ва девонхона фаолияти билан танишди. Айниқса, фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий этилган ўндан зиёд суд интерактив хизматлари, улардан фойдаланиш тартиб ва суд мажлисларида масофадан туриб қатнашиш имкониятлари, «Адолат» ахборот тизими ҳақида журналист ва блогерларга тўлиқ тушунтириш берилди.

Жиззах вилоят судида “Лотин алифбосига асосланган имло қоидалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жиззах вилояти суди ташаббуси билан судья ва суд ходимларининг билим ва маънавиятини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш мақсадида мунтазам маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Жиззах вилоят судининг раиси А.Шукуров томонидан видеоконфренцалоқа режимида ўтказилган тадбирда вилоят суди судьялари, туманлараро (туман) шаҳар судлари раислари, судьялари ҳамда суд аппарати ходимлари иштирок этишди.

Мазкур тадбирга Жиззах давлат педагогика университети “Ўзбек тили ва адабиёти” факултети декани ўринбосари филология фанлари доктори (PhD) Х.Махаммадиев таклиф этилиб, ўзи тайёрлаган слайд орқали кирилл ҳамда лотин алифбосида сўзларнинг ёзилишидаги фарқлар, ёнма-ён келган ундошлар имлоси, асос ва қўшимчалар имлоси, бўғин кўчириш қоидалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг, Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси О.Асатов томонидан Арслон Эшмуродовнинг “Муносиб яшамоқ бахти” номли китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ўтказилган тадбирда судья ҳамда суд аппарати ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассисдан атрофлича жавоблар олишди.

“Ибратли судья” мукофоти эгаларига топширилди

Жорий йилнинг 9 январь кунида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида бўлиб ўтган йиғилишда фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ судьяларни “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш масаласи муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Жиззах вилояти Жиззах туманлараро иқтисодий судининг раиси Асатов Ойбек Сунатиллаевич “Ибратли судья” мукофотига муносиб деб топилди.

Жиззах вилоят суди жамоаси Ойбек Сунатиллаевични мукофот билан самимий табриклаб, келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб қолади!

Давлат органларининг қарорлари ҳақиқий эмас ҳамда улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилганлиги тўғрисидаги

  • Жиззах вилоят маъмурий судларида 2023 йилда жами 646 та маъмурий ишлар кўриб тамомланган. Кўрилган маъмурий ишларнинг 316 таси ёки 48,9 %и қаноатлантирилган, 250 таси ёки 38,7 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 39 таси ёки 6 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 41 таси ёки 6,4 %и иш юритишдан тугатилган.
  • Кўрилган маъмурий ишларнинг тоифалари таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди.
  • Аризаларнинг 297 таси вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан бўлиб, ушбу ишларнинг 156 таси ёки 52,5 %и қаноатлантирилган (маҳаллий ҳокимликларнинг 156 та қарори ва хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 105 таси ёки 35,4 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 19 таси ёки 6,4 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 17 таси ёки 5,7 %и иш юритишдан тугатилган. Бу кўрилган ишлар бўйича айбдор маҳаллий ҳокимликларга нисбатан 139 та хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилган.
  • Маъмурий ишларнинг 113 таси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан бўлиб, ушбу ишларнинг 94 таси ёки 83,2 %и қаноатлантирилган (БТПЖ ҳудудий бўлимларининг 94 та қарори ва хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 14 таси ёки 12,4 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 3 таси ёки 2,6 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 таси ёки 1,8 %и иш юритишдан тугатилган. БТПЖ ҳудудий бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан ноқонуний чиқарилган қарорлари бўйича 92 та хусусий ажримлар чиқарилган.
  • Ишларнинг 82 таси кадастр органларининг қарорлари ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан бўлиб, буларнинг
  • 19 таси ёки 23,2 %и қаноатлантирилган (кадастр органларининг 19 та қарори ва хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 54 таси ёки 65,8 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 6 таси ёки 7,3 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 3 таси ёки 3,7 %и иш юритишдан тугатилган. Кадастр органларининг мансабдор шахсларига нисбатан 15 маротаба хусусий ажримлар киритилган.
  • Солиқ органларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари бўйича
  • 59 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 20 таси ёки 33,9 %и қаноатлантирилган (солиқ органларининг 20 та қарори ва
  • хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 30 таси ёки 50,8 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 4 таси ёки 6,8 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 5 таси ёки 8,5 %и иш юритишдан тугатилган. Қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган мансабдор шахсларга нисбатан 8 та хусусий ажримлар чиқарилган.
  • Мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракати ва қарорлари бўйича 42 та маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 3 таси ёки 7,1 %и қаноатлантирилган (МИБнинг 3 та қарори ва
  • хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 31 таси ёки 73,8 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 5 таси ёки 11,9 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 3 таси ёки 7,2 %и иш юритишдан тугатилган. Ҳақиқий эмас деб топилган МИБ органларининг барчаси бўйича мансабдор шахсларга нисбатан 3 та хусусий ажрим чиқарилган.
  • Кўрилган ишларнинг 28 таси Адлия органлари ходимларининг хатти-ҳаракати ва қарорларини ташкил қилиб, 11 таси ёки 39,3 %и қаноатлантирилган (Адлия органларининг 11 та қарори ва
  • хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган),
  • 7 таси ёки 25 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 1 таси ёки 3,6 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 9 таси ёки 32,1 %и иш юритишдан тугатилган. Ушбу ишлар доирасида адлия органлари бўлимларининг мансабдор шахсига нисбатан 1 та хусусий ажрим чиқарилган.
  • 25 та кўрилган маъмурий ишлар бошқа давлат ташкилоти мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари билан боғлиқ бўлиб, 13 таси ёки 52 %и қаноатлантирилган (бошқа давлат органларининг 13 та қарори ва хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 9 таси ёки 36 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 1 таси ёки 4 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 таси ёки 8 %и иш юритишдан тугатилган. Бошқа органларнинг 3 та мансабдор шахсига нисбатан хусусий ажримлар чиқарилган.
  • Ушбу даврда кўриб тамомланган ишларнинг 70 таси ёки 10,8 %и сайёр суд мажлисларида кўрилган.
  • Кўриб чиқилган жами аризаларнинг 256 таси тадбиркорлик субъектлари томонидан киритилган бўлиб, ушбу аризаларнинг 124 таси қаноатлантирилиб, ҳуқуқи бузилган тадбиркорларнинг ҳуқуқлари маъмурий суд томонидан тикланган. Бундан ташқари, аризаларнинг
  • 322 тасини жисмоний шахслар киритган бўлиб, уларнинг 149 таси қаноатлантирилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари маъмурий суд томонидан тикланган.

Жиззах вилоят маъмурий суди

Skip to content