“Ибратли судья” мукофоти эгаларига топширилди

Жорий йилнинг 9 январь кунида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида бўлиб ўтган йиғилишда фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ судьяларни “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш масаласи муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Жиззах вилояти Жиззах туманлараро иқтисодий судининг раиси Асатов Ойбек Сунатиллаевич “Ибратли судья” мукофотига муносиб деб топилди.

Жиззах вилоят суди жамоаси Ойбек Сунатиллаевични мукофот билан самимий табриклаб, келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб қолади!