Жиззах вилоят судида “Лотин алифбосига асосланган имло қоидалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жиззах вилояти суди ташаббуси билан судья ва суд ходимларининг билим ва маънавиятини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш мақсадида мунтазам маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Жиззах вилоят судининг раиси А.Шукуров томонидан видеоконфренцалоқа режимида ўтказилган тадбирда вилоят суди судьялари, туманлараро (туман) шаҳар судлари раислари, судьялари ҳамда суд аппарати ходимлари иштирок этишди.

Мазкур тадбирга Жиззах давлат педагогика университети “Ўзбек тили ва адабиёти” факултети декани ўринбосари филология фанлари доктори (PhD) Х.Махаммадиев таклиф этилиб, ўзи тайёрлаган слайд орқали кирилл ҳамда лотин алифбосида сўзларнинг ёзилишидаги фарқлар, ёнма-ён келган ундошлар имлоси, асос ва қўшимчалар имлоси, бўғин кўчириш қоидалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг, Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси О.Асатов томонидан Арслон Эшмуродовнинг “Муносиб яшамоқ бахти” номли китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ўтказилган тадбирда судья ҳамда суд аппарати ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассисдан атрофлича жавоблар олишди.