Дўстлик туманида ўқувчиларга янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини мазмун-моҳияти тушунтирилди

Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси А.Умурзаков ҳамда Дўстлик туман ИИБ ЖХХ ХПБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори капитан Н.Абдувоҳидов билан биргаликда «Бунёдкор» маҳалласи ҳудудида жойлашган 9-умумтаълим мактаби ўқитувчилар ва ўқувчилари ўртасида ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Ўзаро мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.