Жиззахда вилоят суди ташаббуси билан вилоят ички ишлар ҳамда прокуратура терговчилари, вилоят судлари судьялари суриштирув, тергов ва ИИБ органлари билан ҳамкорликни кучайтириш, ягона суд амалиётини йўлга қўйишга қаратилган семинар ўтказилди

Жиззах вилоят суди ташаббуси билан вилоят прокуратурасида ИИБ ҳамда прокуратура терговчилари ҳамда вилоят судлари судьялари билан биргаликда суриштирув, тергов ва ИИБ органлари билан ҳамкорликни янада кучайтирган ҳолда, ягона суд амалиётини йўлга қўйишга қаратилган семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда маърузачилар томонидан тергов органларининг шахсга нисбатан айб эълон қилишда ортиқча моддалар билан нотўғри квалификация қилиш, суриштирув, тергов органлари ҳамда судлар гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқи билан тўлиқ таъминланиши ҳолатига, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида ҳам, суд муҳокамасида ҳам қўпол тарзда бузиш ҳолларига барҳам беришга алоҳида эътибор бериши лозимлиги таъкидланди.

Шу куни вилоят ИИБ биносида ИИБ профилактика инспекторлари, ЙҲХБ ва Ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси инспекторлари ҳамда вилоят судлари судьялари иштирокида судларга юборилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштиришда йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар бўйича семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда, маърузачи судья томонидан мамлакатимизда қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилишда судлар ҳамда ички ишлар органларининг ҳамкорликдаги фаолияти муҳим аҳамият касб этиши, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ва ҳукм, ажрим, қарорларнинг ижро этиш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда тегишли равишда қонун талабларига риоя қилинмаганлиги келгусида шу ишлар бўйича қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилинишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши билан бирга фуқароларнинг сарсонгарчилигига ҳам сабаб бўлиши ҳамда йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек, Жиззах вилоят ИИБ профилактика инспекторлари, ЙҲХБ ва Ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси инспекторларини амалиётда қийнаётган муаммо ва таклифлар эшитилиб, уларни келгусида ҳал этиш чоралари белгилаб олиниб, семинар иштирокчиларига таъкидланган камчиликларнинг келгусида такрорланмаслиги, мамлакатимизда қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилишда судлар ва ички ишлар органларининг ўрнини янада мустаҳкалашга олиб келиши уқтирилди.