“Ибратли судья” мукофоти эгаларига топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6127 сонли фармони билан судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантиришни йўлга қўйиш, «Ибратли судья» мукофотини, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан судьялар учун «Суд фахрийси» кўкрак нишони жорий этилди. 

Мазкур Фармон ижросидан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши томонидан “Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизими» яратилди. Рейтинг профессионализм, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш, билим даражаси, қабул қилинган суд қарорларининг сифати каби мезонлар асосидаги тўплаган баллари ҳисобидан шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида фаолиятида алоҳида ўрнак ва нумана кўрсатиб келаётган судьяларга “Ибратли судья” мукофотини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

         Тақдирланганлар орасида Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьяси Мизроб Бахриевнинг ҳам борлиги вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий суди жамоаси учун қувончли ҳолдир.

         Тадбир сўнггида, Кенгаш раиси Холмўмин Ёдгоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоевлар тақдирланганларни қутлаб, яна бир қатор йўналишлар бўйича барча судьяларга шу каби шарафли мақом насиб этишини таъкидлаб ўтди.