Судья ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 31 январь куни Зарбдор тумани худудида жойлашган 4-умумтаълим мактаби биносида, мактаб ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси О.Ю.Эгамбердиев ҳамда судья А.Пулатовлар томонидан бугунги кунда ёшларнинг хуқуқий маданиятини юксалтириш ва уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш долзарб масала хисобланишини  маълум қилиб давра сухбати ташкил этилди. 

Суд раиси О.Ю.Эгамбердиев  сўз олиб, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси ташкил қилинди. Ҳудудларда «Лойиҳалар фабрикаси» иш бошлади.

Ёш авлоднинг соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «беш муҳим ташаббус»ни жорий этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.