Судья ва ёшлар учрашуви

Дўстлик туманлараро иқтисодий суди раиси томонидан Пахтакор тумани Дўстлик МФЙда жойлашган 2-сонли мактаб 10-11-синф ўқувчилари ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Ўтказилган давра сухбати давомида мактабда фаолият юритаётган ўқитувчи ва ўқувчилар ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчиликдаги ўзгартиришлар ва суд тизимида олиб борилаётган ижобий ислохатларнинг мазмун мохияти, бугунги кунда ёшларнинг келажакда эгалламоқчи бўлган касбларига йўналтириш ишлари, ёшларда Ватанга садоқатлилик ҳиссини, коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш ва янада кучайтириш масалалари, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятчиликни олдин олиш, уларнинг келиб чиқиши сабабларини аниқлаш, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган муносабатлар, иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиблари, шунингдек, иқтисодий ишлар юзасидан тушунтиришлар берилди.