Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг Жиззах вилоятига ташрифи

Ер – даромад манбаи. Бу гап халқимиз тилида неча асрлардан буён қайта-қайта такрорланиб ўз тасдиғини топган нақлдир. Зеро ҳар қандай замонда ҳам инсонни ер боқади.

Бугунги кундаги шароит ва имкониятларни тўғри тушунган фуқароларимиз ҳар қарич ердан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто, шундай хонадонлар борки, йиллар давомида ўзига тегишли ерларни оиласининг асосий даромад манбаига айлантирган.

Шу муносабат билан Президентимиз томонидан 2021 йил
23 ноябрда қабул қилинган “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли Қарори билан аҳолини турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

2022 йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун, 10 сотихдан
1 гектаргача 10 йил муддатга, очиқ электрон танлов ўтказиш орқали расмийлаштириб берилмоқда.

Буни биргина Жиззах вилояти мисолида кўрадиган бўлсак, бугунги кунда вилоятнинг 12 та туманларида жами
7.226 гектар
фермер ҳўжаликларининг пахта-ғалла ерлари захирага олинди.

Захирага олинган 7.226 гектар ер майдонларидан,
5.346 гектари бўйича 10.644 нафар фуқаролар аукцион танловларида ғолиб деб топилган.

Шундан 5.346 гектар ер майдони 10.644 нафар фуқароларга 10 йил муддатга ижара шартномаси асосида расмийлаштириб берилган.

Жорий йилнинг 11 апрель куни ҳолатига туманлар кесимида, Ш.Рашидов туманида 206 гектар, Зарбдор туманида
865 гектар, Зомин туманида 412 гектар, Янгиобод туманида
250 гектар, Дўстлик туманида 819 гектар, Мирзачўл туманида
275 гектар, Арнасой туманида 74 гектар, Зафаробод туманида
425 гектар, Пахтакор туманида 148 гектар, Бахмал туманида
701 гектар, Ғаллаорол туманида 777 гектар, Фориш туманида
392 гектар ерлар ижарага фойдаланишга топширилди.

Бунда, асосий мезон – ердан самарали фойдаланиш ва иш ўринлари яратилиши этиб белгиланди.

Ердан унумли фойдаланиш оилавий бизнес учун жуда қулай десак муболаға бўлмайди.

Судьялар томонидан бугунги кунда 2.325 нафар фуқароларни яшаш хонадонларига, олган ер майдонларига бориб, уларга ердан тўғри фойдаланиши, Ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликлар белгиланганлиги юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жорий йилнинг 11 апрель куни Олий суд раиси К.Камилов Жиззах вилоятига ташриф буюриб, аукцион танловларида ғолиб деб топилган, ижара шартномаси асосида ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган фуқаролар билан учрашди.

Хусусан, Олий суд раиси К.Камилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шароф Рашидов тумани “Истиқлол” МФЙ ҳудудида туман ҳокими М.Холбўтаев, ҳоким ёрдамчилари, тўртта сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва электрон танлов асосида ижарага ер ютиб олган 40 нафар фуқаролар билан бўлиб ўтган сайёр учрашувда ҳудуддаги картошка, ловия, ерёнғоқ, помидор-бодиринг етиштиришга мўлжалланган ер майдони эгаларига ерлардан самарали фойдаланиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Хозирги кундаШароф Рашидов туманида 2022-2025 йилларда паст хосилли пахта ва ғалла қисқартирилган ерлар ҳисобидан ахолига 762 гектар, шундан 2022 йилда 305 гектар ер майдони ажратилиши белгиланган.

Хозирда 1567 нафар ишсиз фуқароларнинг ҳар бирига
10 сотихдан 30 сотихгача бўлган жами жами 207,4 гектардан ошиқ майдонлар бўлиб берилган. Ушбу майдонларда ошқовоқ, картошка, сабзи, ловия, қанд лавлаги, қовун, тарвуз, помидор-бодиринг кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, қатор орасидан самарали фойдаланиш мақсадида кўшимча экин сифатида маккажўҳори экиш ишлари олиб борилмоқда.

Олий суди раиси К.Камилов томонидан мазкур туманнинг “Сарайлик” МФЙ ҳудудида электрон танлов асосида ижарага ер ютиб олган 120 нафар фуқаролар билан сайёр учрашув ўтказилди. Ушбу сайёр учрашувда туман ҳокими М.Холбўтаев, ҳоким ёрдамчилари, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этишди.

Туманнинг “Сарайлик” МФЙ ҳудудидаги электрон танлов асосида ижарага ер ютиб олган “Сарайлик” МФЙнинг 40 нафар, Яхтанлик МФЙнинг 20 нафар, “Эски Тошкентлик” МФЙнинг 60 нафар фуқаролар ҳамда шу маҳалла нуронийлари, туман ҳокими ёрдамчилари билан бўлиб ўтган сайёр учрашувда Олий суд раиси К.Камилов фуқароларни аввало ижарага ер олганликлари билан табриклаб, уларга ердан оқилона фойдаланиш, шунингдек ер билан боғлиқ қонунчилик тўғрисида тушунтиришлар берди.

Учрашувда ижарага ер олган фуқароларга ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган “Методик қўлланма” тарзидаги буклетлар тарқатилди.