ҚОНУН МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Фориш туман “Боғдон” маҳалласида “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ерларни ҳисобга олиш ва давлат кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда “Боғдон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эврест Жўрақулов, жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди раиси Салим Ботиров ва давлат кадастрлар палатаси Фориш туман филиали бошлиғи Фарҳод Тўйчиевлар иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушинтиришди.