Жиззах вилоят, туман туманлараро ва шаҳар судларининг 2022 йил 1-ярми сарҳисоби

Жиззах вилоят судлари фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш, судлар фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида 2022 йил 1-ярми давомида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда Жиззах вилоят маъмурий суди раиси Асқар Мамарахимов, Жиззах вилоят судининг ўринбосарлари Акрам Шукуров, Раҳматилла Орзиқулов ва Жамол Қаҳҳоровлар иштирок этишди.

Дастлаб, Жиззах вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2022 йил биринчи ярмида (6 ой) давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти таҳлили айтиб ўтилди.

Жиззах вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Унда туманлараро судининг йил бошидан муайян тажриба орттирди.

Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар ва материаллар юзасидан.

Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йил биринчи ярим йили давомида жами 496 та ишлар кўрилган.

Шундан, Апелляция инстанциясида 73 та (65 таси оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлар, 8 таси материаллар), кўрилган.

Биринчи инстанцияси судида 423 та( шундан 289 таси оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлар, 134 таси материаллар) кўриб чиқилган.

Апелляция инстанциясида кўриб тамомланган 73 та (57 та) аризалар бўйича ишлардан 8 таси (13 та) ёки 11 %  қаноатлантирилган, 60 та (41 та) ёки 82 % рад қилинган, 4 та иш (1 та) ёки 5 % тугатилган бўлса 1 та (4 та) ёки 2 % иш кўрмасдан қолдирилган.

Биринчи инстанцияда жами кўрилган 423 та (450 та) аризалар бўйича ишлар кўриб тамомланган. Тамомланган ишлардан 284 таси (288 та) ёки 67 %и қаноатлантирилган, 113 та (117 та) ёки 27 %и рад қилинган, 16 та иш (25 та) ёки 4 %и тугатилган, 10 та (20 та) ёки 2 % иш кўрмасдан қолдирилган.

Кўриб тамомланган ишларнинг 289 таси оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ташкил этади. Шунинг 164 таси (154 та) ёки 56,7 % қаноатлантирилган, 99 та (96 та) ёки 34,3 % рад қилинган, 17 та иш (25 та) ёки 5,9 % тугатилган, 9 та (20 та) ёки 3,1 % иш кўрмасдан қолдирилган.

Шунингдек, 134 та (155) материалларнинга 120 таси (134 та) ёки 89,6 % қаноатлантирилган, 14 таси (21 та) ёки 10,4 %и рад қилинган.

Ушбу давр мобайнида Жиззах туманлараро маъмурий суди томонидан кўриб тамомланган 289 та ишнинг 55 таси (19%и) сайёр суд мажлисларида кўрилган.

АРИЗАЛАРНИНГ ТОИФАЛАРИ (тахлили)

Аризалар тоифалари бўйича тахлил қилинганда қуйидагиларни ташкил қилган.

Аризаларнинг 180 тасини(152та) туман (шаҳар) ҳокимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан;

38 таси (100 та) бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан;

40 таси(7 та) давлат солиқ хизмати органларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан;

4 таси(9 та) мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракати ва қарори юзасидан;

7 тасини(15 та) бошқа давлат ташкилоти мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан ташкил қилган.

Қўлланилган таъсир чоралари

Хусусий ажримлар

2022 йил 6 ойи давомида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан жами 140 та (132 та) хусусий ажримлар киритилган бўлиб, шундан, 18 таси вилоят суди апелляция инстанцияси ҳамда

122 таси туманлараро маъмурий суди томонидан чиқарилган  хусусий ажримлар ташкил қилган.

Хусусий ажримлардан 104 та ёки 74 % ажримларнинг жавоблари олинган, қолганлари бир ойлик муддати борлиги сабабли жавоблари олинмаган.

Ушбу даврда чиқарилган хусусий ажримлар судьялар кесимида таҳлил қилинганида,

вилоят суди раиси А.Мамарахимов томонидан 3 та;

судья Т.Қодирқулов томонидан 3 та;

судья А.Сайфитдинов томонидан 4 та;

судья Ш.Болиев томонидан 8 та;

туманлараро суди раиси А.Уринов томонидан 49 та;

туманлараро суди судьяси М.Юлдашев томонидан 42 та;

туманлараро суди судьяси М.Бахриев томонидан 31 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Тақдимномалар

Жорий давр мобайнида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан вилоят маъмурий суди томонидан 1 та тақдимнома киритилган. Муҳокамаси ҳақида Мажбурий ижро бюроси томонидан жавоб хати берилган.

АРИЗАЛАРНИНГ ТАХЛИЛИ (ҳудудлар кесимида)

Аризалар (шикоятлар) ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида, туман (шаҳар) ҳокимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 180 та аризаларнинг

15 таси (9 та қаноатлантирилган, 5 та рад этилган, 1 та иш юритишдан тугатилган) Жиззах вилоят ҳокимлигига;

21 таси (7 та қаноатлантирилган, 10 та рад этилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 3 таси иш юритишдан тугатилган) Жиззах шаҳар ҳокимлигига;

10 таси (6 та қаноатлантирилган, 4 та рад этилган) Арнасой туман ҳокимлигига;

11 таси (3 та қаноатлантирилган, 5 та рад қилинган, 2 та иш кўрмасдан қолдирилган, 1 таси иш юритишдан тугатилган) Бахмал туман ҳокимлигига;

14 таси (3 та қаноатлантирилган, 10 та рад қилинган, 1 та иш кўрмасдан қолдирилган) Ғаллаорол туман ҳокимлигига;

8 таси (4 та қаноатлантирилган, 4 та рад этилган) Зарбдор туман ҳокимлигига;

10 таси (8 та қаноатлантирилган, 2 та рад этилган) Зафаробод туман ҳокимлигига;

6 таси (1 та қаноатлантирилган, 5 та рад этилган) Зомин туман ҳокимлигига;

5 таси (2 та қаноатлантирилган, 2 та рад этилган, 1 таси тугатилган) Дўстлик туман ҳокимлигига;

7 таси (3 та қаноатлантирилган, 3 та рад этилган, 1 та иш юритишдан тугатилган) Мирзачўл туман ҳокимлигига;

9 таси (3 та қаноатлантирилган, 2 та рад этилган, 4 таси тугатилган) Пахтакор туман ҳокимлигига,

12 таси (4 та қаноатлантирилган, 7 та рад этилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган) Фориш туман ҳокимлигига;

52 таси (33 та қаноатлантирилган, 17 рад этилган, 1 та иш юритиш тугатилган, 1 та иш кўрмасдан қолдирилган) Шароф Рашидов туман ҳокимлигига нисбатан аризаларни (шикоятлар) ташкил этган.

Кўрилган ишларнинг 111 тасини ер билан боғлиқ ишлар ташкил қилади. Ушбу ишларнинг 48 таси қаноатлантирилган, 52 таси рад этилган, 8 таси иш юритишдан тугатилиб, 3 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда улар юзасидан 41 та хусусий ажримлар чиқарилиб, муҳокама қилиш ва тегишли чоралар белгилаш учун юборилган.

Раёсат қарорлари

Жорий давр мобайнида Жиззах вилоят маъмурий суди Раёсати йиғилишининг 14 та мажлисида 15 та масала муҳокама қилиниб, 14 та раёсат қарорлари қабул қилинган. Муҳокама қилинганлиги юзасидан жавоблари олинган.

Суд харажатлари

2022 йил 6 ойи давомида Жиззах вилоят маъмурий судининг апелляция инстациясида оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 65 та, Жиззах туманлараро маъмурий судида 289 та ишлар кўрилган. Кўрилган ишлар бўйича ихтиёрий тўланган ва суд қарорига асосан ундириш белгиланган жами суд харажатлари (давлат божи, почта харажати, ВКА харажати) миқдори 322.678.630 сўмни ташкил этиб, шундан

117.754.500 сўмлик суд харажатлари ихтиёрий тўланган;

204.924.130 сўмлик 121 та ижро ҳужжатлари ижро органига ижро қилиш учун юборилган бўлиб, шундан 92 та 140.770.854 сўмлик (76 %) ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминланган, яъни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига асосан таъмомланган, 8 та 17.773.000 сўмлик (7 %) ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37, 40, 62-моддасига асосан таъмомланган, 21 та 46.380.276 сўмлик (17 %) ижро ҳужжатлари ижро жараёнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан 2018 йил 13 июлда имзоланган Қўшма кўрсатмага асосан ҳар ҳафтанинг жума куни бериладиган ҳисоботнинг 2022 йил 30 июнь ҳолатига жами оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича 1.234 та 1.147.807.553 сўмлик ижро ҳужжатлари ижро органига ижро қилиш учун юборилган (Республикадаги барча маъмурий судлар томонидан Жиззах вилоят МИБга юборилган ижро ҳужжатлари бўйича).

Шундан, 1.102 та 1.011.314.724 сўмлик (88,1 %) ижро ҳужжатлари ижроси тамомланган, 96 та 79.955.058 сўмлик (7 %) ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига асосан тугатилган, 40-моддасига асосан тамомланган, 36 та 56.537.771 сўмлик (4,9 %) ижро ҳужжатлари ижро жараёнида.

Бундан ташқари, Жиззах вилоят суди томонидан 2017-2019 йиллар давомида давлат божи юзасидан ижрога қаратилган ижро ҳужжатиларининг барчаси ижро этиб бўлинган ҳамда 2022 йил 30 июнь ҳолатига ижро жараёнида қолдиқда ижро ҳужжати мавжуд эмас.

Умумлаштиришлар

Жиззах вилоят маъмурий суди томонидан 2022 йил 6 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан 6 та умумлаштиришлар қилинган.

– Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан 2020 ва 2021 йилларда “Қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер майдонларида ўзбошимчалик билан бино-иморатлар қурилганлиги, шунингдек, қурилиши лозим бўлган бино-иншоатлар ўзгартирилиб, ўрнига бошқа қурилмалар барпо этилганлиги сабабли ер майдонига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш билан боғлиқ ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўрилган маъмурий ишлар юзасидан;

– Жиззах вилоят маъмурий судининг 2022 йил биринчи ярим йиллик учун мўлжалланган иш режасига асосан маъмурий судлар томонидан 2021 йилда хусусий ажримлар чиқариш амалиёти юзасидан;

– Жиззах вилоят маъмурий судларига 2022 йил биринчи чорагида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан;

– Биринчи инстанция судида 2021 йил иккинчи ярми ва 2022 йил биринчи чорагида Жиззах туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан кўрилган ишларнинг натижалари юзасидан қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини ижрога қаратиш билан боғлиқ суд амалиёти юзасидан;

– Жиззах вилоят маъмурий суди томонидан туманлараро маъмурий судида 2022 йил 5 ойида солиқ органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар билан боғлиқ кўрилган маъмурий ишлар юзасидан;

– Жиззах вилоят маъмурий судларига 2022 йил иккинчи чорагида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан умумлаштиришлар ўтказилган.

Умумлаштиришлар вилоят судининг Раёсат ва кенгайтирилган йиғилишларида судьялар иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган.

Реабилитация марказига жойлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 190-193-моддаларида, Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги иш юритиш назарда тутилган.

Жиззах туманлараро маъмурий судининг иш юритувига 2022 йил 6 ойи давомида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан 118 та (131 та) илтимосномалар келиб тушган бўлиб, шундан 5 та (6 та) ҳолатда уларнинг шахсларига аниқлик киритилганлиги сабабли илтимосномалар рад этилган, 113 та (125 та) илтимосномалар қаноатлантирилиб, шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан суд қарорлари қабул қилинган.

Ишларни апелляция инстанцияси судида кўрилиши

2022 йил 6 ойи давомида Жиззах вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг иш юритувига 83 та (82 та) апелляция шикоятлари келиб тушган. Шундан 14 таси (24 та) кодексда белгиланган тартибларга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилганлиги сабабли қайтарилган ҳамда 4 та (5 та) апелляция шикояти қабул қилиш рад этилган. 65 та (53 та) апелляция шикояти мазмунан кўриб тамомланган.

Кўриб тамомланган жами 65 та (53 та) апелляция шикояти юзасидан 53 та (37 та) суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган бўлса, 7 та (10 та) суд қарорлари бекор қилинган, суд қарорлари ўзгартирилмаган (1 та), 4 таси (4 та) иш юритишдан тугатилган, 1 таси (1 та) кўрмасдан қолдирилган.

 (Туманлараро маъмурий суди судьяларига ойига 16 тадан оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлар, 7,5 тадан материаллар ташкил қилган).

Кассация инстанциясида кўрилган ишлар

Жорий даврда Жиззах вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида кўрилган ишларнинг 24 таси Олий суднинг кассация инстанциясида кўрилган.

Вилоят суди апелляция инстанциясида А.Мамарахимов 2та, Т.Қодиркулов 10 та, Ш.Болиев 6 та ва А.Сайфитдинов 6 та ишларда маърузачи бўлган.

Кассация инстанциясида кўрилган ишларнинг барчаси ўзгаришсиз қолдирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари

Жиззах вилоят маъмурий судларига 2022 йил 6 ойи давомида жами 247 та (231 та) мурожаатлар келиб тушган, шундан виртуал қабулхона орқали 67 та (70 та), бевосита маъмурий судларга келган мурожаатлар 180 та (161 та)ни ташкил қилган.

Маъмурий судларга келиб тушган 180 та (161 та) мурожаатларнинг 3 таси (2 та) қаноатлантирилган, 177 тасига (159 та) қонуний тушунтиришлар берилган.

Виртуал қабулхона орқали келиб тушган 67 та мурожаатларнинг 8 таси қаноатлантирилган, 59 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Ушбу давр мобайнида Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан 151 та шахслар бевосита идорада ҳамда сайёр қабулларда қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилган.

Шундан вилоят судининг раиси А.Мамарахимов томонидан 25 нафар шахс бевосита идорада, 47 нафар шахс сайёр қабулда;

судья Ш.Болиев томонидан 12 нафар шахс бевосита идорада, 4 нафар шахс сайёр қабулда;

судья Т.Қодирқулов томонидан 7 нафар шахс бевосита идорада;

судья А.Сайфитдинов томонидан 8 нафар шахс бевосита идорада, 11 нафар шахс сайёр қабулда;

туманлараро суди раиси А.Уринов томонидан 26 нафар шахс бевосита идорада;

судья М.Юлдашев томонидан 7 нафар шахс бевосита идорада;

судья М.Бахриев томонидан 4 нафар шахс бевосита идорада қабул қилинган.

Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йил 6 ойи давомида мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Маъмурий судлар томонидан 2022 йил 6 ойи давомида мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 2 марта (2 марта) ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилиб, бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа идораларга таклифлар юборилган.

Шунингдек, жорий даврда Жиззах вилоят маъмурий суди томонидан жами 16 та таклифлар, шундан 7 та Қонун лойиҳаларига, Қонун ости ҳужжат лойиҳаларига 2 та, 3 та Пленум қарорларига, 4 та услубий қўлланмаларга таклифлар билдирилган.

Жойларда 9 марта (8 марта) семинар-машғулоти ўтказилган.

Вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йил 6 ойи давомида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 9 марта (8 марта) ОАВда чиқишлар қилинган. 2 марта (2 марта) мурожаатлар билан ишлаш ҳолати борасидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказилган.

Ҳуқуқий тарғибот ишлари таҳлили

Ушбу давр мобайнида Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан 197 та (135 та) ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 62 та ёки 31,5 % га кўпайган.

Хусусан, ҳуқуқий мавзуларда корхона, муассаса, ташкилотлар ва аҳоли ўртасида 75 марта (71 та) маъруза, семинар, учрашув ва суҳбатлар ўтказилган бўлса,

Оммавий ахборот воситаларида жами 122 та (64 та): шу жумладан телевиденияда 15 та (20 та), радиода 1 та (6 та), матбуотда 12 та (9 та) ва 94 та (29 та) веб сайтда чиқишлар қилинган.

Ҳуқуқий тарғибот ишлари судьялар кесимида таҳлил қилинганида:

вилоят суди раиси А.Мамарахимов томонидан жами 30 та тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, шундан 4 та маъруза, семинар, учрашув ва суҳбатлар, 2 та телевиденияда, 2 та газетада, 22 та веб сайтда;

судья Т.Қодирқулов томонидан жами 41 та тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, шундан 15 та маъруза, семинар, учрашув ва суҳбатлар, 3 та телевиденияда, 1 та газетада, 22 та веб сайтда;

судья А.Сайфитдинов томонидан жами 27 та тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, шундан 13 та маъруза, семинар, учрашув ва суҳбатлар, 2 та телевиденияда, 4 та газетада, 8 та веб сайтда;

судья Ш.Болиев томонидан жами 32 та тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, шундан 13 та маъруза, семинар, учрашув ва суҳбатлар, 4 та телевиденияда, 1 та газетада, 14 та веб сайтда;

Жиззах туманлараро суди раиси А.Уринов томонидан жами 28 та тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, шундан 8 та маъруза, семинар, учрашув ва суҳбатлар, 1 та телевиденияда, 4 та газетада, 15 та веб сайтда;

судья М.Юлдашев томонидан жами 21 та тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, шундан 11 та маъруза, семинар, учрашув ва суҳбатлар, 3 та телевиденияда, 1 та радиода, 6 та веб сайтда;

судья М.Бахриев томонидан жами 18 та тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, шундан 11 та маъруза, семинар, учрашув ва суҳбатлар, 7 та веб сайтда чиқишлар қилинган.

ВКА орқали ўтказилган суд мажлислари Жиззах вилоят маъмурий судида жорий даврда ВКА орқали 6 та ишлар кўрилган. Шундан ўтказилган мажлислар сони 9 та, кўмаклашувчи судда қатнашган иштирокчилар сони 21 та, тежаб қолинган маблағ 3.969.000 сўмни ташкил этган.

Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 2022 йил 1-ярми давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йил 1-ярми давомида одил судловни амалга ошириш борасида муъайян ишлар амалга оширилди.

Биринчи инстанция судлари томонидан бу даврда 10.654 та ишлар кўриб чиқилган. Шундан 8.557 та бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган 876 та ажрим чиқарилган, 5 та ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига доир иш кўрилган бўлса, 1.216 та материал тартибда ишлар кўриб чиқилган.

Шу йилнинг ярими давомида 9.433 (2021 йилнинг шу даврида 5.473 та) та фуқаролик ишлари кўриб якунланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3.960 тага кўпайган.

Шу билан бирга судлар томонидан низосиз талаблар бўйича 3.335 та 8.356.387.937 (10.206.264.490) сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруқлари чиқарилган.

 Бир судьяга ўртача ойлик иш ҳажми 177 тадан, суд буйруқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳажми 55 тадан, жами ўртача ойлик иш ҳажми 233 тадан тўғри келган.

Кўрилган 9.433 (5473) та фуқаролик ишларининг 8.557 (4.998) таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган (7.461 та қаноатлантирилган, 1.096 та рад этилган), 202 (191) та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, 674 (284) та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Фуқаролик ишларининг 128 таси даъвогар арз қилган талабларидан воз кечганлиги ва суд бу воз кечишни қабул қилганлиги (124-модда 1-қ 3-б) сабабли иш юритишдан тугатилган бўлса, 18 та иш тарафлар келишув битими тузган ва у суд томонидан тасдиқланганлиги (124-модда 1-қ 4-б) сабабли иш юритишдан тугатилган.

Кўрмасдан қолдирилган даъво аризаларнинг 192 таси айнан даъвогарнинг аризасига асосан (122-модда 1-қ 9-б) даъво кўрмасдан қолдирилган бўлса, 228 таси тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини (122-мода 1-қ 103-б) сабабли кўрмасдан қолдирилган

Судга мурожаат этишда 1.800.940.418 (1.365.871.901) сўм давлат божи тўланган бўлиб, ишни кўриш якуни бўйича судлар томонидан 8.846.101.269 (6.529.300.453) сўм давлат божи ундириш белгиланган.

2022 йил 1-ярми якуни бўйича ўтган даврга нисбатан қуйидаги ишларнинг кўпайганлигини кўришимиз мумкин:

Кредит шартномасидан келиб чиқадиган ишлар 5.312 (2.347) тани ташкил этиб, 2.965 тага кўпайган;

Алимент ундириш ҳақида суд буйруқлари 1.351 (1.134) тани ташкил этиб, 217 тага кўпайган;

Никоҳдан ажратиш 1093 (926) тани ёки 167 тага кўпайган;

Оила низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 576 (414) тани ташкил этиб, 162 тага кўпайган;

Суғурта шартномасига доир низолар 135 (6) тани ёки 129 тага кўпайган;

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар бўйича бошқа ишлар 168 (60) тани ёки 108 та кўпайган;

иш ҳақи ундириш ҳақида суд буйруқлари 654 (575) тани ташкил этиб, 79 тага кўпайган;

Фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни ундириш ишлари 63 (6) тани ташкил этиб, 57 тага кўпайган;

меҳнат низолари билан боғлиқ ишлар 202 (183) тани ташкил этиб, 19 тага кўпайган.

Ушбу кўпайган ишлар юзасидан йилнинг иккинчи ярмида умумлаштиришлар ўтказиш белгиланган ва улар бўйича қуйи судларга тегишли кўрсатма хатлари бериб келинмоқда.

Тарғибот ишлари

Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш мақсадида жами кўриб тамомланган ишларнинг 4.033 (1848) таси ёки 42,7 (33,8) фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Шундан 137 таси маҳаллий ҳокимият ва маҳалла биноларида, 219 таси ўқув муассасаларида, 3677 таси корхона, муассаса, ташкилотларда кўрилган.

Фуқаролик судлари томонидан 2022 йил 1-ярми давомида жами 21 (14) та умумлаштиришлар ўтказилиб, натижалари бўйича 2 (12) та тақдимнома чиқарилган. Аҳоли ўртасида 128 (158) марта учрашувлар ташкил этилган. Оммавий ахборот воситаларида жами 125 (158) марта чиқишлар қилинган. Шундан 46 (34) та газеталар ва журналлар (журнал 1 та) да мақолалар чоп этилган, 8 (51) марта радиода, 21 (31) марта телевиденияда, 50 (42) маротаба веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 264 (147) та хусусий ажримлар чиқарилган.

Мурожаатлар билан ишлаш

2022 йил 6 ой давомида вилоят, туманлараро ва туман судларига жисмоний ва юридик шахслардан, жами 1.530 (2085) та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 1.512 (2.085) ўрганилиб, уларнинг 1.474 (1.949) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган,
38 (112) таси қаноатлантирилган. 18 (20) та мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича юборилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг сони 2021 йил шу даврига нисбатан 555 тага ва такрорий мурожаатлар сони 54 тага  камайган.

Бугунги кунда судга мурожаат қилувчи шахслар ўз мурожаатларини почта алоқа воситаси орқали, шахсан ҳамда электрон тартибда тақдим этиб келишмоқда.

Жорий йилнинг 1 ярми йиллиги давомида судларга 6.970 та
(2376 та) мурожаатлар электрон шаклда келиб тушган.

Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ кўрилган ишлар:

2022 йил 1-ярми давомида Жиззах вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ушбу тоифадаги 1093 та даъво кўриб чиқилиб, шулардан:

– 436 таси (39,9 %) қаноатлантирилган;

– 552 таси (50,5 %) рад қилинган;

– 56 таси (5,1 %) бўйича иш юритиш тугатилган;

– 49 таси (4,5 %) кўрмасдан қолдирилган.

Ҳудудлар кесими бўйича олганда, ушбу тоифадаги ишлар Жиззах шаҳрига 213 та, Шароф Рашидов туманига 187 та, Зомин туманига 121 та, Ғаллаорол туманига 116 та, Бахмал туманига 90 та, Дўстлик туманига 71та, Зарбдор туманига 71 та, Миразчўл туманига 54 та, Фориш туманига 38 та, Янгиобод туманига 36 та, Пахтакор туманига 35 та, Арнасой туманига 34 та, Зафаробод туманига 27 та тўғри келган.

 Жами кўрилган ишларнинг:

– 454 таси (41,5 %) хотин-қизлар томонидан берилган бўлиб, уларнинг 199 таси (43,8 %) қаноатлантирилган;

– 639 таси (58,4 %) эркалар томонидан берилган бўлиб, уларнинг 237 таси (36,7 %) фоизи қаноатлантирилган.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қўшма қарор билан тасдиқланган ҳамкорлик дастурининг 5-бандида ажрашиш учун суд органларига ариза берган фуқаролар рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳудудий оила ва хотин-қизлар бўлинмалари билан ахборотлар алмашувини йўлга қўйиш белгиланган.

2022 йил 1-ярми судларда давомида кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар таҳлил этилиб, вилоятдаги фуқаролар йиғинлари тоифаларга (қизил, сариқ, яшил) бўлинди ҳамда қизил тоифага киритилган МФЙларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий низолар ҳамда никоҳдан ажрашиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Апелляция инстанциясининг фаолияти:

Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йил 1-ярми давомида апелляция шикоят (протест)лари бўйича 310 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган.

Мазкур ишларнинг 253 таси ҳал қилув қарорларига нисбатан берилган апелляция шикоятлари ва 57 та ажримларга нисбатан берилган хусусий шикоятлар кўрилган.

Шундан 253 та ҳал қилув қарорлари бўйича кўрилган ишларнинг 200 таси ўзгаришсиз қолдирилган, 23 та ўзгартирилган ва 13 та ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб, уларнинг 11 таси бўйича янги ҳал қилув қарорлари қабул қилинган ва 2 таси иш юритишдан тугатилган. 17 та апелляция шикоятидан воз кечилганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган. Шунингдек 57 та ажримлар бўйича кўрилган ишларнинг 44 таси ўзгаришсиз қолдирилган, 9 таси бекор қилиниб, уларнинг 4 таси бўйича янги қарор қабул қилинган, 5 таси ҳал этиш учун биринчи инстанция судига қайтарилган. 4 та хусусий шикоятидан воз кечилганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган.

Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йилнинг 1-ярми давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ягона суд амалиётини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди. – дейди вилоят суди раиси ўринбосари.

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярми давомида 1187 шахсга нисбатан 870 та жиноят иши кўрилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишларининг кўрилиши 370 нафар шахсга ёки 31,1 фоизга кўпайган.

Ўтган йилга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо тайинлаш 122 тага ёки 40,3 фоизга, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш 238 тага ёки 35,2 фоизга, судланган шахслар сони 362 тага ёки 36,4 фоизга кўпайган.

1-инстанция судларирда 151 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилб, суд залидан озод қилинган

Шунингдек барча инстанцияларида 8 нафар шахс оқланган бўлса, 242 шахсга нисбатан 165 та жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органи томонидан нотўғри қўйилган айбловлар ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.

Жазо амадиётини тахлил  қиладиган бўлсак, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва озодликдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлаш кўпайганлигини кузатишимиз мумкин.

270 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилган ҳолда модда санкциясида назарда тутилган энг жазо миқдоридан хам камроқ ёки санкцияда назарда тутилмаган бошқа турдаги енгилроқ жазо тайинланган, 6 нафар шахс ўта хавфли рецидивист деб топилган. 

Шунингдек, жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан биринчи инстанция судларида 236 нафар шахсларга нисбатан 48.017.967.021 сўм, апелляция инстанциясида 23 шахсга нисбатан 8.760.110.918 етказилган моддий зарар ихтиёрий қопланганлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖК 167-модда) 41 тага, фирибгарлик (ЖК 168-модда) 91 тага, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖК 266-модда) 37 тага кўпайган бўлса;

қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-модда) жинояти 4 тага, қасддан баданга оғир тан жаорҳати етказиш (ЖК 104-модда) 5 тага, номусга тегиш (ЖК 118-модда) 3 тага, талончилик (ЖК 166-модда) 3 тага камайган.

Аёлларга нисбатан 120 шахсга нисбатан 112 та, вояга етмаганларга нисбатан 21 шахсга нисбатан 13 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Хисобот даврида вилоят суди апелляция инстанциясида жами 316 шахсга нисбатан 233 та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 10 шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилиниб 7 нафари оқланган бўлса, 57 шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган.

2022 йил 1-ярим йиллиги давомида 1696 таси жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар ўз вақтида қонуний ҳал этилган.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жиноятнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан 838 ёки жами кўриб тамомланган жиноят ишларнинг 96,0 фоизи бўйича хусусий ажримлар чиқарилган, умумий масалалар бўйича 22 та умумлаштиришлар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бўйича жойларга 16 та тақдимномалар киритилган. Жиноят ишларининг 339 таси ёки 38,7 фоизи, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғирсидаги ишларнинг 2237 таси ёки 24,0 фоизи сайёр суд мажлисларид кўрилган. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йилнинг 1-ярми давомида 10.899 нафар шахсларга нисбатан 9.339 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган.

Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари томонидан одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида судларга 6 043 та (2021 йилнинг биринчи ярмида 6 146 та) ариза ва даъво аризалар келиб тушган. Шундан ҳисобот даврининг охирига қадар 4 563 таси ёки 75,5 % кўриб чиқилган (3 238 та). Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103 тага ёки 1,7 фоизга камайган.

Кўрилган ишларнинг 3 414 тасини (2021 йилнинг биринчи ярмида 4 254 та) ёки жами кўрилган ишларнинг 74,8 фоизини фуқаролик ҳуқуқий, 541 тасини (1 238 та) ёки 11,9 фоизини маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан, 602 тасини (286 та) ёки
13,2 фоизини хўжалик юритувчи субъектларни банкрот (тўловга қобилиятсиз) деб топиш, 6 тасини (3  та) ёки 0,1 фоизини корпоратив низолар билан боғлиқ ишлар ташкил этган.

Шунингдек, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга оид аризалар 319 та, маҳсулот етказиб бериш
647 та, контрактация 364 та, коммунал хизмат кўрсатиш 803 та ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларида келиб чиққан низолар бошқа иш тоифаларига нисбатан кўплаб кўрилган.

Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларида кўрилган иқтисодий ишлар бўйича ҳар иш кунида ўртача 100 – 120 тадан процессуал суд ҳужжатлари чиқарилган.

Жами 29 та суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган. Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга суд процессида қатнашиб, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида кўрилган ишларнинг 2 404 таси ёки 52,7 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

Ҳал этилган ишлар бўйича даъвогарлар фойдасига 471,95 млрд. сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.

Жорий йилнинг олти ойида Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлар бўйича бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 59 тани (66 та) ташкил қилган.

Кўрилган ишларнинг 1 737 таси ёки 38,07 фоизи Жиззах туманлараро, 416 таси ёки 9,1 фоизи Ғаллаорол туманлараро,
931 таси ёки 20,4 фоизи Зомин туманлараро, 1 369 таси ёки 30 фоизи Дўстлик туманлараро ва 61 таси ёки 1,3 фоизи Фориш туман иқтисодий судлар ҳиссасига тўғри келган.

Ҳисобот даврида судлар томонидан ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 129 та суд таъсир чоралари қўлланилган. Хусусан, 26 та моддий (мансабдор шахслардан 7 380 000 сўм мулкий зарар ундирилди), 33 та интизомий чора қўллаш ҳақида, аниқланган қонунбузарликларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланмаслиги юзасидан эса 70 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 1 060 та иш кўрилиб, улар фойдасига 110,57 млрд. сўм ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларга электрон шаклда юборилган даъво ариза (ариза)лар сони 3 312 тани ташкил этган. Айни пайтда, суд муҳокамаси иштирокчиларига 5 821 та хабар ва суд ҳужжатлари судлар томонидан маълумотлар алмашишнинг электрон воситалари орқали юборилган.

Мазкур даврда судьялар томонидан 211 та тарғибот ишлари амалга оширилган. Хусусан, қонун тарғиботи бўйича оммавий ахборот воситаларида 77, шу жумладан телекўрсатувларда
16, радиода 4, газета ва журналларда 20, ОАВнинг бошқа шаклларида 37 маротаба чиқишлар қилинган.

Аҳолига қонунларни тушунтириш, амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш юзасидан жами 134 маротаба маъруза ва суҳбатлар ўтказилган.

Мазкур даврда 62 та (86 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 6 таси шикоят тартибидаги, 56 таси эса умумий мазмундаги мурожаатлардир. Бу борадаги кўрсаткич ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 27,9 фоизга камайган.

Мазкур мурожаатларнинг барчаси бўйича тегишли тушунтиришлар берилган, рад қилинган мурожаатлар бўлмаган.

Ҳисобот даврида суд қарорлари устидан шикоятлар келиши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан камайган.

Жумладан, ҳисобот даврида кўрилган ишларнинг 65 таси (2021 йилда 87 та) ёки 1,4 фоизи апелляция инстанциясида кўрилган бўлса, 4 498 таси ёки 98,6 фоизи бўйича чиқарилган суд қарорларидан тарафлар рози бўлишган.

Апелляция инстанциясида жами кўрилган 65 та ишларнинг, 16 таси ёки 1-инстанцияда кўрилган ишларнинг 0,35 фоизи (киритилган шикоятга нисбатан 24,6 %) бекор қилинган бўлса, 5 таси ёки 1-инстанцияда кўрилган ишларнинг 0,1 фоизи (киритилган шикоятга нисбатан 7.7 %) ўзгартирилган.

Ҳисобот даврида жами 23 та иш ёки биринчи инстанциясида кўрилган ишларга нисбатан 0,5 фоизи кассация инстанциясида кўриб, уларнинг 6 таси бекор қилинган, 1 таси ўзгартирилган.

Юқори инстанция судларида биринчи инстанция судларининг жами 22 та ёки 1-инстанцияда кўрилган ишларнинг 0,5 фоизи (киритилган шикоятга нисбатан 25 %) қарорлари бекор қилинган бўлса, 6 таси 1-инстанцияда кўрилган ишларнинг 0,1 фоизи (киритилган шикоятга нисбатан 6,8 %) ўзгартирилган.

Бундан кўринадики кўрилган ишларнинг 99,4 фоизи бўйича қабул қилинган суд қарорларнинг барқарорлиги таъминланган.

Қолган суд хужжатларининг юқори инстанцияда бекор бўлишига судда даъво талабларини тасдиқловчи, инкор этувчи далиллар тарафлар томонидан тақдим этилмаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўлланилганлиги сабаб бўлган.

Шунингдек, ҳисобот даврида иқтисодий судларда инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ низолар кўрилмаган.

Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари томонидан жами
103 556 760 809 сўмлик 4 489 та ижро ҳужжати ижро органларига электрон шаклда юборилган, шундан 15 350 440 398 сўмлик 1 658 та ёки 36,9 фоиз ижро ҳужжати ижро қилинган, 34 937 102 894 сўмлик 1 464 та ёки 32,6 фоиз ижро ҳужжати  тамомланган бўлса 53 269 217 517 сўмлик 1 367 та ёки 30,5 фоиз ижро ҳужжати қолдиқда қолган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
2-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш вазифаларидан бири иқтисодиёт соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш шунингдек, қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантиришдан иборат.

Шу билан бирга, Иқтисодий процессуал кодексининг 163-моддасига кўра, судья ишни судга тайёрлаш чоғида тарафларни келиштириш чораларини кўриши ҳам белгилаб ўтилган бўлиб, қонунчиликда ишни судда кўриш чоғида ҳам тарафлар ўртасидаги низони тинч йўл билан ҳал этишга имкон берувчи институтлар жорий қилинган.

Хусусан, ҳисобот даврида 2 та иш бўйича тарафлар ўртасидаги низо юзасидан келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган ҳамда иш юритиш тугатилган бўлса, 71 та иш бўйича тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилиб, низони ўзаро келишув асосида ҳал этилишига келишиб олинган. Судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, жамиятда қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, низолар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида судлар фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш, жамоатчиликнинг қизиқишини уйғотган ва долзарб суд жараёнларини кенг ёритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунинг билан Брифингга якун ясалди.