ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДЛАРИ ТОМОНИДАН БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ
Жиззах вилоят судлари фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш, судлар фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ишлари бўйича ҳамда маъмурий судларнинг 2022 йил 1-чорак давомида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Жиззах вилоят судининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти хабар берди.
Унда Жиззах вилоят маъмурий суди судьяси Тўрабек Қодирқулов, Жиззах вилоят судининг ўринбосарлари Акрам Шукуров, Раҳматилла Орзиқулов ва Жамол Қаҳҳоровлар иштирок этишди.
Жумаладан, Жиззах вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2022 йил 1-чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти таҳлилига кўра,
Жиззах вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2022 йил биринчи чорагида одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йил биринчи чорагида жами 240 та иш ва материллар кўриб тамомланган.
Шундан 131 тани оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар;
79 тани материаллар ташкил қилган бўлса;
30 та ишлар апелляция инстанция судида кўриб тамомланган.
Вилоят маъмурий судлари томонидан Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар
2022 йил 1-чорагида туманлараро маъмурий суди иш юритувига келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлардан 131 та (145 та) ариза бўйича ишлар кўриб тамомланган бўлиб шундан 75 таси (85 та) ёки 57 %и қаноатлантирилган, 49 та (38 та) ёки 37 %и рад қилинган, 4 та иш (13 та) ёки 3 %и тугатилган, 3 та (9 та) ёки 2 % иш кўрмасдан қолдирилган.
Аризалар тоифалари қуйидагиларни ташкил қилган.
Аризаларнинг 84 та (170та)си туман (шаҳар) ҳокимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан;
10 та (72та)си бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан;
4 та (9та)си давлат хизматлари агентлигига мажбурият юклаш;
13 та (18та)си давлат солиқ хизмати органларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан;
1 та (7та)си мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракати ва қарори юзасидан;
19 та (11та)си бошқа давлат ташкилоти мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан тақдим қилинган.
Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан 50 та (72 та) хусусий ажримлар киритилган.
14 та (11%) ишлар сайёр суд мажлисида кўрилган.
Аризалар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида, туман (шаҳар) ҳокимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 84 та аризаларнинг
5 таси Жиззах вилоят ҳокимлигига;
11 таси Жиззах шаҳар ҳокимлигига;
7 таси Арнасой туман ҳокимлигига;
7 таси Бахмал туман ҳокимлигига;
6 таси Ғаллаорол туман ҳокимлигига;
6 таси Зарбдор туман ҳокимлигига;
8 таси Зафаробод туман ҳокимлигига;
2 таси Зомин туман ҳокимлигига;
2 таси Дўстлик туман ҳокимлигига;
6 таси Мирзачўл туман ҳокимлигига;
1 таси Пахтакор туман ҳокимлигига,
10 таси Фориш туман ҳокимлигига;
13 таси Шароф Рашидов туман ҳокимлигига нисбатан аризалар ташкил этган.
Кўрилган ишларнинг 57 тасини ер билан боғлиқ ишлар ташкил қилади. Ушбу ишларнинг 32 таси қаноатлантирилган, 22 таси рад этилган, 2 таси иш юритишдан тугатилиб, 1 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда улар юзасидан 28 та хусусий ажримлар чиқарилиб, муҳокама қилиш ва тегишли чоралар белгилаш учун юборилган.
Ушбу давр мобайнида Жиззах вилоят маъмурий суди Раёсати йиғилишининг 8 та мажлисида 8 та масала муҳокама қилинган.
Суд харажатлари
2022 йил 1-чорагида Жиззах вилоят маъмурий судининг апелляция инстациясида оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 30 та, Жиззах туманлараро маъмурий судида 131 та ишлар кўрилган. Кўрилган ишлар бўйича ихтиёрий тўланган ва суд қарорига асосан ундириш белгиланган жами суд харажатлари (давлат божи, почта харажати, ВКА харажати) миқдори 212 944 340 сўмни ташкил этиб, шундан
– 27 198 000 сўмлик суд харажатлари ихтиёрий тўланган;
– 185 746 340 сўмлик 98 та ижро ҳужжатлари ижро органига ижро қилиш учун юборилган бўлиб, шундан 66 та 125 754 374 сўмлик (67,7%) ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминланган, яъни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига асосан таъмомланган, 2 та 5 400 000 сўмлик (2,9 %) ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37, 40-моддасига асосан таъмомланган, 30 та 54 591 966 сўмлик (29,4 %) ижро ҳужжатлари ижро жараёнида.
Умумлаштиришлар
Жиззах вилоят маъмурий суди томонидан 2022 йил 1-чорагида 3 та амалга оширилган ишлар юзасидан умумлаштиришлар қилинган.
Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан 2020-2021 йилларда “Қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер майдонларида ўзбошимчалик билан бино-иморатлар қурилганлиги, шунингдек, қурилиши лозим бўлган бино-иншоатлар ўзгартирилиб, ўрнига бошқа қурилмалар барпо этилганлиги сабабли ер майдонига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш билан боғлиқ ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўрилган маъмурий ишлар юзасидан;
Жиззах вилоят маъмурий судининг 2022 йил 1 ярим йиллик учун мўлжалланган иш режасига асосан маъмурий судлар томонидан 2021 йилда хусусий ажримлар чиқариш амалиёти юзасидан;
Жиззах вилоят маъмурий судларига 2022 йил 1-чорагида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан умумлаштиришлар ўтказилган.
Реабилитация марказига жойлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 190-193-моддаларида, Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги иш юритиш назарда тутилган.
Жиззах туманлараро маъмурий судининг иш юритувига 2022 йил 1-чорагида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан 72 та (85 та) илтимосномалар келиб тушган бўлиб, шундан 3 та (6 та) ҳолатда уларнинг шахсларига аниқлик киритилганлиги сабабли илтимосномалар рад этилган, 69 та (79 та) илтимосномалар қаноатлантирилиб, шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан суд қарорлари қабул қилинган.
Ишларни апелляция инстанцияси судида кўрилиши
2022 йил 1-чорагида Жиззах вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг иш юритувига 29 та (50 та) апелляция шикоятлари келиб тушган. Ўтган даврдан 17 та (4 та) апелляция шикояти ушбу даврга қолдиқ бўлиб ўтган. Шундан
3 таси (14 та) кодексда белгиланган тартибларга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилганлиги сабабли қайтарилган ҳамда 1 та (1 та) апелляция шикояти қабул қилиш рад этилган. 30 та (25 та) апелляция шикояти мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, 12 та (14 та) апелляция шикояти кейинги даврга қолдиқ бўлиб ўтган.
Кўриб тамомланган жами 30 та (25 та) апелляция шикояти юзасидан 22 та (15 та) суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 6 та (5 та) суд қарорлари бекор қилинган, 1 таси (3 та) иш юритишдан тугатилган, 1 та (1 та) ариза кўрмасдан қолдирилган.
Шунингдек, Олий суднинг кассация инстанциясида жами 11 та иш кўрилиб, уларнинг барчаси ўзгаришсиз қолдирилган.
Вилоят маъмурий судлари томонидан ўрганилган Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
Жиззах вилоят маъмурий судларига 2022 йил 1-чорагида жами 92 та (113 та) мурожаат келиб тушган, шундан виртуал қабулхона орқали 30 та (30 та), бевосита маъмурий судларга келган мурожаатлар 62 та (83 та)ни ташкил қилган.
Маъмурий судларга келиб тушган 62 та (83 та) мурожаатларнинг 1 таси (1 та) қаноатлантирилган, 61 таси (78 таси)га қонуний тушунтиришлар берилган.
Виртуал қабулхона орқали келиб тушган 30 та мурожаатларнинг барчасига тушунтиришлар берилган.
Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йил 1-чорагида мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.
Маъмурий судлар томонидан 2022 йил 1-чорагида мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 1 марта (1 марта) ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилиб, бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа идораларга таклифлар юборилган. Жойларда 7 марта (6 марта) семинар-машғулоти ўтказилган.
Вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йил 1-чорагида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 7 марта (6 марта) ОАВда чиқишлар қилинган. 1 марта (1 марта) мурожаатлар билан ишлаш ҳолати борасидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказилган.
Шу даврда вилоят маъмурий судининг раиси томонидан 20 нафар (29 нафар) шахс, судьялари томонидан 25 нафар (35 нафар) шахс ва туманлараро маъмурий суди раиси ва судьялари томонидан 17 нафар (19 нафар) шахс қабул қилинган.
Вилоят маъмурий судлари томонидан амалга оширилган Ҳуқуқий тарғибот ишлари таҳлили
105 та (42 та) ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, жумладан, ҳуқуқий мавзуларда корхона, муассаса, ташкилотлар ва аҳоли ўртасида 49 марта (15) маъруза, семинар, учрашув ва суҳбатлар ўтказилган. Оммавий ахборот воситаларида жами 56 та (27 та): шу жумладан телевиденияда 6 та (16 та), радиода 1 та (6 та), матбуотда 7 та ва 42 та (5 та) веб сайтда чиқиш қилинган.
Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 2022 йил 1-чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан
Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йил 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида муъайян ишлар амалга оширилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 4.143 (2021 йилнинг шу даврида 2.882 та) та фуқаролик ишлари кўриб якунланган бўлиб, ўтган даврга нисбатан 1.261 тага кўпайган.
Ҳар бир судьяга ўртача бир ойда 138,1 (96,0) тадан иш тўғри келган.
Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш мақсадида жами кўриб тамомланган ишларнинг 1788 (804) таси ёки 43,1 (27,9) фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Шундан 62 таси маҳаллий ҳокимият ва маҳалла биноларида, 109 таси ўқув муассасаларида, 1617 таси корхона, муассаса, ташкилот биноларида кўрилган.
Кўрилган 4143 (2882) та фуқаролик ишларининг 3787 (2618) таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган (3260 та қаноатлантирилган, 527 та рад этилган), 97 (104) та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, 256 (160) та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.
Фуқаролик ишларининг 67 таси даъвогар арз қилган талабларидан воз кечганлиги ва суд бу воз кечишни қабул қилганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган. Кўрмасдан қолдирилган даъво аризаларнинг 69 таси айнан даъвогарнинг аризасига асосан даъво кўрмасдан қолдирилган
Судга мурожаат этишда 944.969.908 (611.884.580) сўм давлат божи тўланган бўлиб, ишни кўриш якуни бўйича судлар томонидан 4.734.738.089 (2.679.014.834) сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Шу билан бирга судлар томонидан низосиз талаблар бўйича 1601 (2064) та 4.544.004.067 (5.491.343.566) сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруқлари чиқарилган.
Ҳуқуқий тарғибот ишлари
Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро, туман судлари томонидан 2022 йил 1 чорагида жами 12 (7) та умумлаштиришлар ўтказилиб, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 4 (20) та тақдимномалар киритилган.
Аҳоли ўртасида 130 (47) марта лекция, учрашув, суҳбатлар қилинган, 34 (19) та газеталар ва журналлар (журнал 1 та) да мақолалар чоп этилган, 1 (22) марта радиода, 17 (16) марта телевиденияда, 28 (16) маротаба веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.
Фуқаролик ишларини кўриш давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 172 (84) та хусусий ажрим чиқарилган.
Мурожаатлар
2022 йил 1-чораги давомида вилоят, туманлараро ва туман судларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 827 (784) та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 810 (739) та мурожаатлар ўрганилган. Ушбу мурожаат муаллифларига тегишли тартибда оғзаки ва ёзма ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. 9 (11) та мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича юборилган. 17 (32) та мурожаат қолдиқда қолган. Келиб тушган мурожаатларнинг сони 2021 йил 1-чорагига нисбатан 43 тага кўпайган бўлсада, бунга ўзига яраша сабаб мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари орқали жами 460 (375) та мурожаатлар келиб тушган, ўтган даврга нисбатан 85тага кўп. Мазкур мурожаат тахлил қилинганда, судларга даъво ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган 221 та (48,4%)ни, тарафларга суд қарорларига нисбатан апелляция ва кассция тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган 88 та (19,1%)ни, суд қарорлари ижроси юзасидан жойлардаги мажбурий ижро бюроларига 28 та (6.8%)ни ва бошқа маслалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган 123 та (26,7 %) мурожаатларни ташкил этади.
Бугунги кунда судга мурожаат қилувчи шахслар ўз мурожаатларини почта алоқа воситаси орқали, шахсан ҳамда электрон тартибда тақдим этиб келишмоқда.
Жорий йилнинг 3 ойи мобайнида судларга 1996 та (562 та) мурожаатлар электрон шаклда келиб тушган.
Апелляция инстанциясида кўрилган ишлар:
Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йил 1-чорагида апелляция шикоят (протест)лари бўйича 135 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган.
Кўрилган ишлардан биринчи инстанция судларининг 107 та ҳал қилув қарорлари, 2 та ажрими (кўрмасдан қолдириш ҳақида), 26 та бошқа мазмундаги ажримлари кўрилган.
Шундан, 107 та ҳал қилув қарорлари бўйича кўрилган ишларнинг 92 таси ўзгаришсиз, 10 та ўзгартирилган, 5 та фуқаролик ишлари бўйича ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарорлари қабул қилинган.
Шунингдек судларнинг 2 та ажрими (кўрмасдан қолдириш ҳақида) бекор қилиниб, янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган, бошқа мазмундаги ажримларининг 4 таси бекор қилиниб, 2 таси бўйича янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, 2 та ажрим бекор қилиниб, мазмунан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборилган.
2022 йил 1-чораги якуни бўйича ўтган даврга нисбатан қуйидаги ишларнинг кўпайганлигини кўришимиз мумкин:
Судларга келиб тушган (5705 та жорий йилда келган, 1870 та иш йил бошига қолдиқ бўлиб ўтган) жами 7575 (4039 та) та фуқаролик ишларининг асосий қисмини, яъни (3193 та жорий йилда келган, 668 та иш йил бошига қолдиқ бўлиб ўтган) 3861 (1559 та) тасини ёки 51,0 (38,6) фоизини кредит шартномасидан келиб чиқадиган даъволар ташкил қилган.
Кўрилган ишлар бўйича
Кредит қарз ундириш ҳақидаги 2158 (1255) тани ёки 903 тага кўпайган;
Оила низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 284 (206) тани ёки 78 тага кўпайган;
иш ҳақи ундириш 53 (28) тани ёки 25 тага кўпайган;
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар бўйича бошқа ишлар 94 (33) тани ёки 61 та кўпайган;
Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ кўрилган ишлар
2022 йил 1-чораги давомида Жиззах вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ушбу тоифадаги 540 та (478та) даъво кўриб чиқилиб, ишлар сони 62 тага кўпайган бўлсада, бироқ даъвони қаноатлантириб никоҳдан ажратишлар сони 28 тага камайган (225та).
Шунда:
– 197 таси (36,48 %) қаноатлантирилган;
– 297 таси (54,4 %) рад қилинган;
– 27 таси (5,0 %) бўйича иш юритиш тугатилган;
– 22 таси (4,07 %) кўрмасдан қолдирилган.
Жами кўрилган ишларнинг:
– 195 таси (36,1 %) хотин-қизларнинг даъволари;
– 345 таси (63,9 %) эркаларнинг даъволари асосида кўрилган.
Хотин-қизлар томонидан тақдим қилинган 195 та даъвонинг 78 таси (40 %), эркаклар томонидан тақдим қилинган 345 та даъвонинг 119 таси (34,4 %) фоизи қаноатлантирилган.
2022 йил 1-чораги давомида тарафлар суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида 1429 та «SMS» хабар орқали хабардор қилинган. Шунингдек, 2022 йил 1-чорагида гибрид почта тизими орқали
23.531 та жўнатмалардан фойдаланилган ҳолда 49.602 та босма варақлар тарафларга юборилган бўлсада, почта алоқа хизматлари томонидан ушбу жўнатмаларнинг 1.771 таси муддатида етказиб берилганлиги тўғрисида судга маълумот келиб тушмаган. Бунга суд ўзининг муносабатини билдиради албатта, чунки фуқароларимизда норозиликлар мавжуд: нима сабабдан судга чақирилмасдан ишлар кўрилаётгани тўғрисида. Амалиётда гибрид почта томонидан адресатга суд чақирув хати етказилди деган маълумот берилган бўлсада, тегишли тартибда етказилмаган ҳолатлар учрамоқда ва тегишли почта ходимлари интизомий жавобгарликка тортилмоқдалар.
Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йилнинг 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йилнинг 1-чораги давомида 639 шахсга нисбатан 478 та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 561 шахсга нисбатан 403 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 77 шахсга нисбатан 74 та иш тугатилган. Жиноят ишларининг кўрилиши ўтган йилга нисбатан 186 тага ёки 38,9 фоизга кўпайган.
Жами кўриб тамомланган жиноят ишларининг, 187 тасини ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 213 тасини унча оғир бўлмаган, 220 тасини оғир ва 19 тасини ўта оғир жиноятлар ташкил қилади.
551 нафар судланганларнинг 60 нафарини муқаддам судланган шахслар ташкил этади. Судланганлик кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 246 нафарга ёки 44,6 фоизга кўпайган.
Ушбу даврда 9 шахсга нисбатан 5 та жиноят иши бўйича тақдим этилган кафиллик хатлари инобатга олинган ҳолда шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Хисобот даврида 50 нафар аёлларга нисбатан, 251 нафар ёшларга нисбатан, шундан 8 нафар вояга етмаганларга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилган.
Шунингдек, барча инстанцияларда 4 нафар шахсга оқлов ҳукмлари чиқарилган бўлса, 124 шахсга нисбатан 87 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан нотўғри қўйилган айбловлар ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши бўйича маълумот.
2022 йилнинг 1-чораги давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 4.552 шахсга нисбатан 3.960 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган.
Шундан 2.849 шахсга нисбатан 2.584 та иш бўйича маъмурий жазо тайинланган, 1.703 шахсга нисбатан 1.376 та иш тугатилган.
Маъмурий ишларнинг 598 таси ёки 15,0 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)нинг мурожаатларини кўриб чиқилиши.
2022 йилнинг 1-чораги давомида Жиззах вилоят судларига жами 1 808 та мурожаатлар, шундан 823 таси виртуал қабулхона орқали, 521 таси бевосита идорада ва унинг ҳудудий бўлинмаларида оғзаки тартибда қабул қилинган, 464 таси бевосита идорада ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма тартибда қабул қилинган.
Жиззах вилоят суддарнинг шахсий қабулларида вилоят суди раиси томонидан 50 та, ўринбосарлар томонидан 198 та, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раислари томонидан 504 та фуқаролар қабул қилиниб, ўтказилган сайёр қабулларда 396 та мурожаатлар қабул қилинган.
Вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан Амалга оширилган профилактик тадбирлар.
Жиноят ишларининг 492 таси ёки 102,9 фоизи бўйича жиноятларни олдини олиш, унинг содир бўлишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан хусусий ажримлар чиқарилган, 15 маротаба долзарб масалалар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилиб, аниқланган камчиликлар бўйича 8 та тақдимномалар киритилган.
Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган 46 маротаба корхона, муассасаларда, 188 маротаба ахоли ўртасида,
20 маротаба ўқув муассасаларида лекциялар, суҳбатлар, учрашувлар ўтказилган бўлса, радиода 5 маротаба, газета ва журналларда 42 маротаба, телевиденияда 39 маротаба, веб-сайтларда 142 маротаба чиқишлар қилинган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари томонидан 2022 йил биринчи чораги мобайнида одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти юзасидан маълумот
Иқтисодий судлар томонидан 2022 йил мобайнида иқтисодий соҳада қонунчиликни мустаҳкамлаш, хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан кичик бизнес субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, суд фаолиятини самарали ташкил этиш ва одил судловни юқори савияда амалга ошириш чораларини кучайтиришга қаратилган аниқ тадбирлар изчиллик билан амалга оширилди. Бу борада вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига 2022 йил мобайнида жами 2 875 та даъво ариза ва аризалар келиб тушган бўлиб, шундан жами 2 299 та даъво ариза ва аризалар иш юритишга қабул қилинган бўлса, 14 та даъво аризаларни қабул қилиш рад этилиб, 225 та даъво ариза ва аризалар иш юритишга қабул қилинмасдан қайтарилган ҳамда 16 та ариза ва даъво аризалар тегишлилиги бўйича бошқа иқтисодий судларга юборилган.
Шунингдек, 2021 йилдан 2022 йилга жами 552 та даъво ариза ва аризалар қолдиқ бўлиб ўтган ҳамда 2022 йилнинг биринчи чораги мобайнида Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари томонидан жами 2 331 та (2021 йилнинг биринчи чорагида 2 271 та) иқтисодий ишлар кўриб чиқилиб, ҳисобот даврининг охирига жами 836 та иқтисодий ишлар қолдиқ бўлиб ўтган.
Кўрилган иқтисодий ишларнинг 41 таси ёки 1,76 фоизи Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
938 таси ёки 40,24 фоизи Жиззах туманлараро иқтисодий суди,
216 таси ёки 9,27 фоизи Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди,
333 таси ёки 14,29 фоизи Зомин туманлараро иқтисодий суди,
780 таси ёки 33,46 фоизи Дўстлик туманлараро иқтисодий суди,
23 таси ёки 0,99 фоизи Фориш туман иқтисодий судининг ҳиссасига тўғри келади.
2022 йилнинг биринчи чораги мобайнида кўрилган иқтисодий ишларнинг 2 079 таси (2021 йилнинг биринчи чорагида 1 996 та) бўйича даъво ариза ва аризалар қаноатлантирилган бўлса, 164 таси (2021 йилда 185 та) бўйича даъво ариза ва аризаларни қаноатлантириш рад этилган, 65 таси (2021 йилда 70 та) бўйича даъво ариза ва аризалар кўрмасдан қолдирилган ҳамда 23 таси (2021 йилда 20 та) бўйича иш юритиш тугатилган, шундан 2 та иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган келишув битими суд томонидан тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган.
Мазкур даврда мазмунан кўриб чиқилган иқтисодий ишлар бўйича даъвогарлар фойдасига жами 299 144 580 000 сўм (2021 йилнинг мос даврида 168 765 450 000 сўм) пул маблағлари ундирилган.
Кўрилган ишларнинг ўтган йилдагига нисбати таҳлил қилинганда, 2021 йилнинг биринчи чораги мобайнида кўрилган 2 271 та ишларга нисбатан 2022 йил биринчи чораги давомида 60 тага кўпайган.
Кўрилган ишларнинг 1 719 таси фуқаролик ҳуқуқий, 283 таси маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан, 328 таси хўжалик юритувчи субъектларни банкрот деб топиш, 1 таси корпоратив низолар билан боғлиқ ишларни ташкил қилган.
Ҳисобот даври давомида кўрилган ишларнинг 25 таси олди-сотди шартномаси, 251 таси маҳсулот етказиб бериш, 198 таси контрактация, 18 таси ижара, 44 таси пудрат, 30 таси ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, 7 таси юк ташиш, 7 та қарз, 152 таси кредит, 54 таси лизинг, 211 таси коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси, 9 таси суғурта шартномаси, 20 таси ерга оид низолар, 388 таси бошқа шартномалардан келиб чиққан низолар, шунингдек 322 таси банкротлик, 1 таси ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш юзасидан, 1 таси атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларнинг бузилиши юзасидан, 232 таси банклардаги ҳисоб варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, 4 таси молиявий жарима қўллаш юзасидан даъво ариза (ариза)лар асосида кўрилган ишлардир.
Шу билан бирга 235 160 000 сўм миқдорида давлат божлари судга даъво тақдим этишда ихтиёрий тўланган бўлса, суд қарорларига асосан 8 084 850 000 сўм миқдорида давлат божлари ундирилиши белгиланган.
Кўрилган низоли ишларнинг 1 405 таси ёки 60,28 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ишларнинг сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилиш ҳолати
39,58 фоизга ошган. 631 та тадбиркорлик субъектининг 75 131 510 000 сўмлик даъволари қаноатлантирилди. Шулардан 157 та 6 727 010 000 сўмлиги кичик бизнес субъектларидир.
Иқтисодий низоларни судда кўриш жараёнида аниқланган қонун бузиш ҳолатлари бўйича 108 та хусусий ажрим ва тақдимномалар чиқарилди.
Ўз иш фаолиятига етарлича масъулият билан қарамасдан ўзи ишлаётган корхонага мулкий зарар етказган 24 нафар мансабдор шахслардан 6 480 000 сўм мулкий зарар ундирилди. Шартнома ва тўлов интизомини бузган ҳамда даъво ариза киритишда йўл қўйган хатолари учун 29 нафар масъул шахсларга нисбатан интизомий чора қўллаш ҳақидаги хусусий ажримлар чиқарилган бўлса, 55 та иш бўйича тарафларнинг қилмишларида жиноят аломатлари борлиги ҳақида прокуратурага хабарномалар юборилди.
Ҳисобот даврида биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган 30 та (2021 йилнинг ушбу даврида 40 та) суд ҳужжати (26 таси ҳал қилув қарори) юзасидан апелляция шикояти кўриб чиқилган бўлиб, 7 та суд ҳужжати (6 таси ҳал қилув қарори) ёки жами апелляция инстанциясида кўрилган суд ҳужжатларининг 23,3 фоизи бекор қилинган бўлса, 3 таси (2 таси ҳал қилув қарори) ёки апелляция инстанциясида кўриб чиқилган суд ҳужжатларининг 10 фоизи ўзгартирилган. Жами апелляция инстанциясида кўрилган суд ҳужжатларининг 66,67 фоизи ўзгаришсиз қолдирилган.
Шунингдек, кассация инстанциясида 13 та суд ҳужжатлари юзасидан кассация шикояти кўриб чиқилиб, шундан 2 таси ёки жами кассация инстанциясида кўрилган суд ҳужжатларининг 15,38 фоизи бекор қилинган бўлса, 84,62 фоизи ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сонли Фармонининг 5-бандига кўра, 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ўз хоҳишларига кўра даъво аризалари ва илтимосномаларини судларга электрон шаклда бериш ҳуқуқига эга бўлишларидан иборат бўлган тартиб белгиланган бўлиб, 2014 йил мобайнида 2 709 та ариза ва даъво аризалар, 2015 йилда 5 778 та, 2016 йилда 3 668 та, 2017 йилда 590 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек 173 та илтимосномалар, 2018 йилда 6 361 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек 477 та илтимосномалар, 2019 йилда 4 729 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек 267 та илтимосномалар, 2020 йил давомида 3 165 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек, 431 та илтимосномалар, 2021 йилда 2 840 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек, 136 та илтимосномалар электрон тақдим этилган бўлса, 2022 йилнинг биринчи чорагида 1 277 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек, 87 та илтимосномалар электрон тарзда судларга келиб тушган бўлиб, ушбу ариза, даъво аризалар ҳамда илтимосномалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари тарафларга электрон тарзда юборилди ва ушбу ҳужжатларнинг қонунда белгиланган энг қисқа муддатларда судда кўриб чиқилиши таъминланди.
Ҳисобот даври давомида Жиззах вилоятининг иқтисодий судлари томонидан жами 322 та тадбиркорлик субъектларини банкрот деб топиш ҳақидаги ишлар кўриб чиқилиб, уларнинг 316 таси бўйича аризалар қаноатлантирилган ва қарздорлар банкрот деб топилган, 3 та иш бўйича аризалар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 3 та иш рад этилган.
Коммунал тўловлар бўйича қарздорликларни ундириш алоҳида назоратга олиниб, бу борада шартнома интизомини бузиб, қарздорликка йўл қўйган шахсларга кескин жавобгарлик чораларини кўриш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йил давомида жами 211 та, умумий миқдори 19 900 077 814,53 сўмлик ариза ва даъво аризалари кўриб чиқилган. Шу жумладан, етказиб берилган электр энергияси бўйича қарздорликларни ундириш тўғрисида келиб тушган 149 та, 15 276 939 937 сўмлик ариза ва даъво аризаларнинг 141 та, 10 292 530 490 сўмлиги қаноатлантирилган, 6 таси қонуний асосларга кўра рад этилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 1 таси бўйича иш юритиш тугатилган.
Етказиб берилган табиий газдан бўлган қарздорликларни ундириш ҳақида кўриб чиқилган 60 та, 4 587 287 645,53 сўмлик ариза ва даъво аризаларининг, 56 та умумий миқдори 4 286 086 517,53 сўмлиги қаноатлантирилган, 4 таси рад қилинган.
Ичимлик суви таъминоти, сувоқова хизмати ва бошқалар бўйича кўрсатилган коммунал хизматлар ҳақини ундириш ҳақида келиб тушган 2 та, жами 35 850 232 сўмлик ариза ва даъво аризаларнинг барчаси қаноатлантирилган.
2022 йилнинг биринчи чораги давомида Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро, туман иқтисодий судлари судья ва суд ходимлари томонидан махаллий ҳокимият биноларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида, ўқув муассасасида ҳамда корхона муассаса ва ташкилотларда жами 87 та маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғиботлар, яъни телевиденияда 15 маротаба, радиода 2 маротаба, газета ва журналларда 14 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган бўлса, бошқа оммавий ахборот воситаларида 24 маротаба чиқишлар қилинди.
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига 2022 йил биринчи чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаат, ариза ва шикоятларни кўриб чиқилиши ва улар юзасидан берилган жавоб ёзишмаларининг асослилиги ва сифати ўрганиб чиқилди.
Судларга тадбиркорлик субъекти ва фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, аризалар, даъво аризаларини талаб даражасида қайд этиш, Жиззах вилоят судининг ўринбосари томонидан имзоланган суд ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ва таллуқлиги бўйича юбориш билан боғлиқ фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли “Давлат органларида, Давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом ва бошқа норматив хужжатлар талаблари асосида амалга оширилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ариза ва шикоятларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш бўйича натижаларини хабар қилиш ва шу каби амалдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган бошқа вазифаларни ижроси устидан доимий назорат ўрнатилган.
Амалдаги тартибга мувофиқ, келиб тушган ҳар бир мурожаатга назорат иш юритув жилдлари очилиши, агар мурожаатнинг асл нусхаси бевосита иқтисодий ишига қўшилиб ишни кўриш жараёнида ҳал этилиши лозим бўлса, бундай ҳолатларда назорат иш юритув жилдига мурожаатнинг ва жавоб хатининг нусхаси тикиб қўйилиши, битта иш юзасидан келиб тушган мурожаатлар учун битта иш юритув жилди очилиши Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари томонидан қатъий амал қилинмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналаридан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасидан, Олий суд ва Республика ташкилотларидан юборилган мурожаатлар бўйича алоҳида таҳлилий ҳисобот юритилиб, масъул ходим томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ҳисобот тузилиб, ижро амалиёти умумлаштириб борилмоқда.
Статистик маълумотларга қараганда, Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларида 2022 йил биринчи чораги давомида мурожаатларнинг умумий сони жами 42 та (100 %) (2021 йилнинг шу даврида 34 та) ташкил этган. Шундан суд ҳужжатидан норозилиги юзасидан 5 та (11,9%) (2021 йилнинг шу даврида 9 та 26,5%), суд ҳужжати ижроси юзасидан 2 та (4,8%) (2021 йилнинг шу даврида 5 та 14,7%), суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлик юзасидан келиб тушмаган (2021 йилнинг шу даврида бўлмаган), суд ходимларининг ҳатти-харакатлари юзасидан келиб тушмаган (2021 йилнинг шу даврида бўлмаган), мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан келиб тушмаган (2021 йилнинг шу даврида бўлмаган), бошқа масалалар юзасидан 35 та (83,3%) (2021 йилнинг шу даврида 20 та 58,8%), мурожаатлар кўриб чиқилган.
Келиб тушган жами мурожаатларнинг 15 таси ёки (35,7%) фоизи Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, 2021 йилнинг шу даврида 20 таси ёки 58,8%), 7 таси ёки (16,6%) фоизи Жиззах туманлараро ( 2021 йилнинг шу даврида 9 таси ёки 26%), 7 таси ёки (16,6%) фоизи Ғаллаорол туманлараро (2021 йилнинг шу даврида 1 таси ёки 2,4%), 2 таси ёки (4,8%) фоизи Зомин туманлараро (2021 йилнинг шу даврида 1 та 2,4%), 9 таси ёки (21,5%) фоизи Дўстлик туманлараро (2021 йилнинг шу даврида 2 таси ёки 5,2%), 2 таси ёки (4,8%) фоизи Фориш туман ( 2021 йилнинг шу даврида 2 та 5,2%) иқтисодий судларига келиб тушган.
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига жами келиб тушган 42 та мурожаатнинг 41 таси ўрганилиб, мурожаат муаллифларига белгиланган муддатда жавоб хатлари юборилган.
Ҳисобот даврида дубликат мурожаатлар 3 таси ёки (11,4%) (2021 йилнинг шу даврида 8 та 42,5%), 1 та ёки (2,3 %) (2021 йилнинг шу даврида бўлмаган), мурожаат тегишлилиги бўйича Жиззах туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, 7 таси Жиззах туманлараро иқтисодий судига, 7 таси Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига, 9 таси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига, 2 таси Зомин туманлараро иқтисодий судига ҳамда 2 таси Фориш туман иқтисодий судига келиб тушган бўлиб суд раислари томонидан мурожаат муаллифларига белгиланган муддатда жавоб хатлари юборилган.
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларида мурожаатлар сони 2022 йилнинг шу даврига нисбатан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига 15 та (2021 йил шу даврида 20 та), Жиззах туманлараро иқтисодий судида 7 та (2021 йил шу даврида 9 та)га камайган бўлиб, Зомин туманлараро иқтисодий судида 2 та (2021 йил шу даврида 1 та), Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судида 7 та (2021 йил шу даврида 1 та), Дўстлик туманлараро иқтисодий судида 9 та (2021 йил шу даврида 2 та), Фориш туман иқтисодий судида 2 та (2021 йил шу даврида 1 та)га кўпайганлик натижаси кўрсатилмоқда.
Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот ишларида фермерларнинг контрактация шартномалари бўйича хуқуқ ва мажбуриятлари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан хуқуқий таъсир чораларини суд орқали қўллаш тартиби, янги қабул қилинган қонунлардаги ўзгаришлар ҳақида, даъво ариза, илтимоснома ва бошқа ҳужжатларни электрон тарзда юбориш, видоеконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишнинг қулайликлари, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Президент Фармонлари, янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида кенг тушунтиришлар берилмоқда.
Жиззах вилоят ҳамда туманлараро, туман иқтисодий судлари вилоят худудида қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд Пленуми ва Раёсат қарорларини бажариш борасида барча зарур чораларни кўриб боради.
Хулоса ўрнида, судлар томонидан амалга оширилаётган барча ишлар албатта мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эрикинликларини ҳимоя қилишга қаратилган десак муболаға бўлмайди.