МАТБУОТ АНЖУМАНИ

2022 йил 29 июль куни Жиззах шаҳар адлия бўлимининг Давлат хизматлари маркази биносида Жиззах вилоят судлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда марказий, маҳаллий журналист ва блогерлар ҳамда жамоатчилик вакиллари учун суд органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжумани журналист ва блогерларга Жиззах вилоят судлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярми давомида одил судловни ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ягона суд амалиётини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар хусусида бўлиб ўтди.

Тадбирда Жиззах вилоят суди раиси Ўткиржон Джумаев, вилоят маъмурий суди раиси Асқар Мамарахимов, вилоят суди раиси ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Рахматилла Орзиқулов, вилоят суди раиси ўринбосари, иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Жамол Қаҳҳоров, вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Собир Набиев ва судьялар иштирок этишди.

Матбуот анжуманида дастлаб Жиззах вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бошлиғи Улуғбек Шахарбоевич Адилов сўзга чиқиб, мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятни барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш, суд иши юритуви сифатини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор юксак самара бераётганлигини билдириб, сўзни маърузачиларга берди.

Матубот анжуманида Жиззах вилоят суди раиси Ўткиржон Джумаев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилда 24 июль кунги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сон Фармони асосида суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилганлигини баён этиб, фаолиятга оид маълумотларни айтиб ўтди.

Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси Асқар Мамарахимов, сўзга чиқиб, Жиззах вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтди.

Жиззах вилоят суди раиси ўринбосарлари Р.Орзиқулов ва Ж.Қаҳҳоров, вилоят суди судьяси С.Набиев ва бошқа судьялар ҳам ҳам сўзга чиқиб, одил суловни таъминлаш, суд қарорларининг ижроси, суд муҳокамаси ошкоралиги, бугунги кунда судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонуннинг мазмун моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар беришди.  

Матбуот анжуманида вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари, марказий ва маҳаллаий журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Анжуман қизғин баҳс мунозараларга бой руҳда ўтиб, унда таклиф этилганлар ўзларининг қизиқтирган саволарига жавоб олдилар.

Бундан ташқари, Суд муҳокамаси ошкоралигини, судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқи амалга оширилишини, шунингдек, судлар томонидан мазкур масалага оид қонун ҳужжатлари бир хилда қўлланилишини таъминлаш”, аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар бериш, оммавий ахборот воситалари вакилларининг судлар фаолиятига доир ахборотдан хабардорлигини таъминлашда қонунлар белиланган тартибда амалга оширилишини тушунтиришдан беришди.

Ўтказилган матбуот анжумани келгусида журналист ва блогерларнинг судлар фаолиятини ёритишда шафофоликни ва очиқликни таъминланишидаги фаолиятларида самарали хизмат қилади.

Жиззах вилоят судининг Жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти