ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш тамойилининг таъминланиши ҳақиқий демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

“Инсон ҳуқуқлари” кенг қамровли тушунча бўлиб, у туғилишдан тортиб, жамият ҳаётининг барча соҳаларида фуқаронинг эркин иштирок этишгача бўлган ҳуқуқларига тааллуқлидир. Халқаро даражада, бир томондан, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ва иккинчи томондан, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар фарқланади. Айни пайтда инсоннинг барча ҳуқуқлари универсал, бўлинмас, ўзаро боғлиқдир.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва уларни ҳурмат қилишга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган ҳуқуқий тизим ташкил этилган. Демократия ва фуқаролик жамиятининг асосий институтлари шакллантирилмоқда. Ҳуқуқни қўллаш амалиёти йилдан-йилга такомиллаштириб борилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида амалга ошираётган ишларимиздан кўзланган мақсад битта – қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва тиклаш. Зеро, қонун устуворлиги таъминланган жамиятда тараққиёт бардавом бўлади.

 

Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман судининг раиси Ж.Бахронов