Судьялар халқ билан бирга

“Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида судьялар ўзлари фаолият юритаётган туманда, шунингдек, вилоят судининг тегишли судлов ҳайъати судьялари ўзларига бириктирилган ҳудудда ҳар ойда бир маротаба сайёр учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан Пахтакор тумани “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида, Жиззах вилоят судининг судьяси С.Эргашев ва жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси У.Саттаровлар томонидан аҳоли билан учрашув ташкил этилиб, унда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари бўйича маърузалар қилиб, маҳалла фуқароларининг ҳуқуқий муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.