Судья ва ёшлар учрашуви

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси О.Эгамбердиев томонидан Зарбдор туманидаги 32-мактабда ўқувчиларга янги таҳрирдаги конституция мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Жумладан, суд раиси томонидан ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 65-моддасига кўра Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини турли ҳил шакллардаги мулк ташкил этиши барчамизга ма’лум. Шунингдек, янги таҳрирда қабул қилинган Конститусиямизда Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши та’минланиши белгилаб қўйилган.

Ҳозирда давлат ривожи ва жамоат эҳтиёжлари учун мулкдоларнинг ер учаткалари қонуний тартибда олиб қўйилмоқда. Бу йўналишни тартибга солиш учун Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 29-июндаги “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-781-сонли Қонуниқабул қилинган бўлиб, ушбу қонунинг асосий мақсади жисмоний ва юридик шахсларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомилларини белгилашдан иборатлигини кўришимиз мумкин. Бундан кўринадики, уй-жойидан, ер участкасидан  маҳрум этилган мулкдорга кўрган зарарини ўрнини қопланиши қонун билан кафолатланган ҳисобланади. Юқорида та’кидланган қонунга кўра ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан кўрилган зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар ташкил қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида — республика даражасида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида — ҳудудий даражада марказлашган жамғармалар ташкил этилган.

  Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 47-моддасида  ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши та’минланиши белгилаб ўтилганлииг тушунтирилди.