Жиззах вилоят маъмурий суди судьяси Ф.Ибодуллаев томонидан Зомин туманидаги «Мустакиллик» маҳалласида “Менинг маҳаллам, менинг судям” ғояси асосида очиқ мулоқот ўтказилди

Тадбирда Жиззах вилоят маъмурий суди судьяси Ф.Ибодуллаев томонидан фуқароларга мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил, мисоллар асосида тушунчалар берди. Шунингдек, тарғибот тадбири давомида аҳолини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Poraning yuzi qora

Xalqimiz pora berganni ham olganni ham yuzi qora, deya bejizga hikmat aytmagan. Chunki milliy qonunchiligimizga asosan ham pora olgan shaxs bilan birgalikda pora bergan, qolaversa o‘rtada  vositachilik qilganlarga ham javobgarlik joriy etilgani bu illatning oldini olishda yaxshigina qurol vazifasini o‘taydi, deyish mumkin. keling, fikrimizni isboti sifatida korrupsiyaga qarshi kurash sifatida amaliyotga joriy qilingan huquqiy asoslardan birini keltirib o‘taylik. 

O‘zbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risida”gi qonuni jamiyat va davlat hayotining barcha sohalarida korrupsiyaning oldini olishga doir chora-tadbirlarni o‘z vaqtida va sifatli amalga oshirishda muhim ahamiyat kasb etmoqda. Shuningdek, Prezidentimizning korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini takomillashtirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlarga oid qator farmon va qarorlari qabul qilindi. O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining korrupsiya bilan bog‘liq jinoyatlarga oid 210, 211, 212, 213-moddalariga o‘zgartirishlar kiritildi.

Shu o‘rinda, “Xo‘sh korrupsiya o‘zi nima va uning ijtimoiy xavflilik xususiyati nimada?” degan o‘rinli savol tug‘iladi. Korrupsiya tushunchasiga O‘zbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risida” gi qonunining 3-moddasida ta’rif berib o‘tilgan bo‘lib, korrupsiya – shaxsning o‘z mansab yoki xizmat mavqeidan shaxsiy manfaatlarini yoxud o‘zga shaxslarning manfaatlarini ko‘zlab moddiy yoki nomoddiy naf olish maqsadida qonunga xilof ravishda foydalanishi, xuddi shuningdek, bunday nafni qonunga xilof ravishda taqdim etish hisoblanadi.Ushbu qonunning 7-moddasiga asosan O‘zbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, Bosh prokuratura, Davlat xavfsizlik xizmati, Ichki ishlar, Adliya vazirliklari, Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinotyalarga qarshi kurashish bo‘yicha faoliyatni bevosita amalga oshiruvchi davlat organlari hisoblanadi. Jumladan, korrupsiyaga qarshi kurashishda mazkur davlat organlari aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish, jamiyatda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish, davlat va jamiyat hayotining barcha sohalarida korrupsiyaning oldini olishga doir chora-tadbirlarni amalga oshiradi.

Shuningdek, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni o‘z vaqtida aniqlash, ularga chek qo‘yish, ularning oqibatlarini, ularga imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun javobgarlikning muqarrarligi prinsipini ta’minlaydi. Bundan anglashiladiki, Yangi O‘zbekistonimizda korrupsiyaga qarshi bir qator qonun hujjatlari qabul qilinayotganligi va uning ijrosi yuzasidan joylarda o‘tkazilayotgan targ‘ibot tadbirlari hamda O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining korrupsiya bilan bog‘liq jinoyatlarga oid 210, 211, 212, 213-moddalariga javobgarlik chorasini kuchaytirish bilan bog‘liq bir qator o‘zgartishlar kiritilganligi davlatimizda korrupsiyaga qarshi kurashish ishlari yangi pog‘onaga chiqdi, deyish mumkin.

Shunday ekan, har birimiz endilikda mamlakatimiz ravnaqi uchun ushbu illatga qarshi kurashishni asosiy burchimiz, deb bilishimiz lozim. Shundagina korrupsiyasiz barqaror jamiyatni kelajakka taqdim eta olamiz.  

 

Odil Yuldoshboevich Egamberdiev

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Zarbdor tumanlararo sudi raisi

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш,  уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш

Мамалакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар фуқароларнинг тинчлиги ва жамиятимизни ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда лекин айрим но пок кимсалар бундан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан корупцион холатга қўл уришмоқда, бунинг натижасида инсон ҳуқуқларининг бузилишига,  демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказилишига иқтисодиётни издан чиқишига, уюшган жиноятчиликнинг кенг ёйилишига шароит яратиб бермоқда.

Коррупцияга қарши курашиш кўп ҳолда унинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этишдан иборат, Коррупцияга йўл очадиган омиллар сирасига ҳокимият органлари тизимининг мураккаблиги, буйруқбозлик таомилларининг кўплигини киритиш мумкин. Тақиқлар, рухсат бериш тартибларининг ҳаддан ташқари кўплиги, давлат хизматчиларининг манфаатлари етарлича ҳимоя қилинмагани ҳам коррупцияга йўл очади.

Давлатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган. Хусусан, 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлиги белгиланган.

Ўзбекистон 2008 йил 7 июлда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-йорк, 2003 йил 31 октябрь), 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган. Шунингдек, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган, Ушбу тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 3 январида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонунда коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари белгиланган бўлиб, булар: Бош прокуратура; Давлат хавфсизлик хизмати; Ички ишлар вазирлиги; Адлия вазирлиги; Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментидир.

Коррупияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари билан жамоатчиликнинг мустаҳкам ҳамкорлиги, хусусан, жамоатчилик назорати талаб этилади, Жамоатчилик назорати давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш, давлат органлари ва мансабдорлари инсон хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи қонун ҳужжатларига риоя этмаган ҳолатларни аниқлашга қаратилган, жамоатчилик назорати субъектлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган чора-тадбирлар мажмуидир.

Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик институтларига кенг ваколатлар берилган бўлса-да, бу борада ҳали муаммолар кўп. Мисол сифатида  фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан назоратнинг ўрнатилмагани, давлат бошқаруви органларида коррупция даражасининг камаймаётгани, коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари билан халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этиш борасида муаммоларнинг мавжудлигидир.

Коррупция учун жазоларни оғирлаштириш йўли билан бу иллатга қарши курашиб бўлмайди. Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ эмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши коррупцияга қарши курашишнинг муҳим шартидир.

Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман судининг раиси

З.Худайбердиев

ОИЛАВИЙ НИЗОЛАРНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Бугунги кунда йигит ва қиз ўзаро ихтиёрийлиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида турмуш қураётган бўлсаларда, оилавий ажримлар, минг афсуски, учраб турибди.

Оилавий низоларни тааллуқлилик бўйича фуқаролик судлари кўриб чиқади. Биргина бир оиланинг арзимаган сабаблар билан ўзаро жанжаллашиши натижасида фуқаролик судларида бир неча тоифадаги фуқаролик ишларини кўрилишига сабаб бўлади. Эр-хотининг ўзаро ажрашиб кетиши натижасида фуқаролик судларида никоҳдан ажратиш, боланинг таъминоти учун алимент ундириш, ўзининг таъминоти учун алимент ундириш, умумий мулк деб топиш ва умумий мулкни бўлиш, уйга киритиш, уйдан кўчириш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, болани ўз тарбиясига олиш, бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаш, сарф-харажатларни ундириш ва бошқа тоифадаги фуқаролик ишлари кўрилиши мумкин.

Юқорида кўрсатиб ўтилган даъво тоифаларидан боланинг таъминоти учун алимент ундириш, моддий таъминот ундириш ҳақидаги даъво аризалари учун давлат божи тўлашдан озод қилинган бўлсада, қолган даъво аризалари учун “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги қонундан келиб чиқиб давлат божи тўлашга тўғри келади.

Эр-хотинлар ўртасидаги низо жиддийлашганда, ўзаро ёки қариндош уруғлари ўртасида муштлашувлар натижасида маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноятлар келиб чиқиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бунинг натижасида айбдор шахслар суднинг ҳукмига асосан жиноий жавобгарликкка тортилади. Эр ва хотиннинг арзимаган сабаб туфайли ажрашиши оқибатида фарзандларнинг етим бўлиб, носоғлом оила муҳитида тарбия топиши, ота ёки онанинг меҳрига тўймасдан улғайишига сабаб бўлади. Келгусида бундай муҳитда улғайган фарзанд жамиятда ҳуқуқбузар ёки жиноятчи бўлиб етишиши эҳтимоли мавжуд. Биргина оилавий низоларнинг ортидан жуда кўп салбий оқибатлар келиб чиқади.

Оилавий ажримдан, энг аввало, аёл, вояга етмаган гўдаклар азият чекмоқда. Оилада келишмовчиликлар юзага келса, эр аёлни фарзандлари билан ота-онасининг уйига ҳайдаб юбормоқда. Оиласи бузилган аксарият эркаклар аёлининг, фарзандларининг моддий таъминоти, руҳияти, тарбиясига, минг афсуски, эътибор қаратмаяпти. Янада ачинарлиси эса, у кўп вақт ўтмай, шаръий никоҳ билан бошқа аёлга уйланиб олмоқда.

Жамиятларни бино деб тасаввур қилсак, оила унинг ғишти ҳисобланади. Ғиштлар бўлмаса, бино бўлмаганидек, оилалар бўлмаса, жамиятлар бўлмаслиги турган гап. Ана шу ғиштлар чиройли бўлса, иморат ҳам чиройли чиқади, ғиштлар пишиқ бўлса, иморат ҳам пишиқ бўлади (шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Бахтиёр оила”).

Хулоса ўрнида, оилавий ажримларнинг олдини олиш учун бу борада туман, шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, оила ва хотин-қизлар бўлимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, йиғинлар қошидаги Яраштириш комиссияси, “Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмалари раислари, хотин-қизлар фаоллари, имомлар, маҳаллаларда кайвонилар, умуман, кенг жамоатчиликнинг масъулиятини кучайтириш, уларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шубҳасиз, мазкур йўналишдаги ишлар натижадорлигини оширади.

 

Одил Эгамбердиев,

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси

ИЛЛАТДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

Одам савдосига ва Одам ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан эксплуатациянинг барча турларига қарши курашиш соҳасидаги умумий ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар қандай ҳудудда фуқароларни, уларнинг шахсий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир моддаларида белгиланиши мумкин. ҳуқуқ ва эркинликлари, иқтисодий ва ижтимоий эркинликлари. Махсус нормалар кўринишида у ёки бу тарзда камситишни тугатиш, эксплуатация ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, аёллар ва болалар ҳуқуқларига тааллуқли бўлган турли хил ҳуқуқ соҳаларидаги ҳужжатлар ва моддаларни таъкидлаш керак. чет элда ишга жойлашиш тартиби, кириш, чиқиш ва бўлиш, ҳуқуқбузарликлар ва шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи жиноий ва маъмурий нормалар тўғрисида.

Ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида 2008 йил 17 апрелда Ўзбекистонда «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Қонун тўрт бобдан иборат бўлиб, ихчам шаклда БМТ Конвенцияси (2000) ва унга қўшимча протоколнинг асосий қоидаларини акс эттиради. Бобларда одам савдосига оид асосий тушунчалар, одам савдосига қарши курашиш фаолиятининг тамойиллари, органлар ва уларнинг ваколатлари санаб ўтилган, идоралараро комиссиянинг вазифалари, одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш, халқаро ҳамкорлик, шунингдек, Одам савдоси билан боғлиқ масалалар кўрсатилган. ушбу қонунга мувофиқ миллий қонунчиликни амалга ошириш. Қонун ўз замирида одам савдосига қарши курашиш бўйича давлат органларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари ва вазифалари, ўз ҳудудий бошқармаларига эга бўлган ваколатли мувофиқлаштирувчи органни ташкил этишни белгилаб берди. Турли даражадаги халқаро ҳамкорлик имкониятлари ҳам кенгайди.

Бу даврда давлат томонидан одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тадбирлар давом эттирилди. Шундай қилиб, 2008 йил 16 центябрда «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу Қонунга мувофиқ, «фойдаланиш мақсадида ёллаш» моддаси «одам савдоси» деб ўзгартирилди.

Одам савдоси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда юзага келадиган масалалар юзасидан ҳамда ушбу тоифадаги ишларни кўриш бўйича ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида Жиноят кодексига ўзгартириш киритилганидан бир йил ўтиб.

Олий суд Пленуми «Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Унда Жиноят кодексининг 135-моддаси «Одам савдоси» қўлланилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳар бир соҳаси – одам савдосининг олдини олиш, аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш механизмларига келсак, Қонунда белгиланган механизми ва амалга ошириш чора-тадбирлари. Амалда, бу ушбу чора-тадбирларнинг аниқ ижрочиларининг мавжудлигини ва тегишли қонун ости ҳужжатларини қабул қилишни назарда тутади.

Ўзбекистон  фуқаролари айниқса, ёшларимиз хорижий юртларга бориб ишлашлари учун ушбу агентликка мурожаат қилишлари лозим.

Огоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданиб қолманг!

Алишер Пулатов,

фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди судьяси

Инсон қадри ва манфаатлари учун

Бугунги кунда юртимизда биз адолат ва демократия тамойилларга асосланган Янги Ўзбекистон давлатини, эркин фуқаролик жамиятини барпо этмоқдамиз. Шу мақсадда давлат ва жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлаш, мамлакатни модернизация қилиш, бу жараёнда инсон қадри ва манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жадал амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг юртимиз ва жаҳон минбарларида билдириб келаётган фикрларини таҳлил қилиш ислоҳотлар йўналиши, унинг келажагига объектив баҳо бериш учун муҳим ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ғоялар ва ташаббуслар мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш катта аҳамиятга эга.

Маълумки, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ню-Ёркда БМТ Бош ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий дебатларида нутқ сўзлаган юртимиз етакчиси Ўзбекистондаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида ҳам фикрларини баён қилиб ўтди. Хусусан, мамлакатимиз «Инсон қадри ва манфаатлари учун» деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар йўлидан дадил илгари бораётгани таъкидланди.

Бу ўринда шуни қайд этиш лозимки, жорий йил апрел ойида миллий тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаб берувчи янгиланган Конституция бўйича Ўзбекистонда умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Референдумда овоз берганларнинг 90 фоиздан зиёди ушбу чинакам халқ Конституциясини қўллаб-қувватлади. Шу тариқа ислоҳотларимизнинг ортга қайтмайдиган муқаррар тус олиши таъминланди. Биз Асосий қонунимизда миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча фуқароларнинг тенглиги, инсон ҳуқуқлари, сўз ва виждон эркинлиги принципларига садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик. Мана шундай ҳуқуқий асосда «Ўзбекистон-2030» тараққиёт стратегияси қабул қилинди. Бу стратегия Бирлашган Миллатлар ташкилотининг «Барқарор ривожланиш мақсадлари»га уйғун ҳисобланади.

Албатта, бу рақамлар ва натижалар ортида тинимсиз, тизимли меҳнат ётибди. Кейинги мақсад ва вазифалар ҳам ўз миқёси билан ажралиб туради. Жумладан, бош мақсад – 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини яна 2 баробарга оширишдир. 2030 йилгача камбағалликни 7 фоизга тушириш режа қилинган. Ўз навбатида 2030 йилга қадар ҳар бир боланинг боғчага қатнаши, мактабни битираётган ҳар икки ўқувчининг бири эса олийгоҳда ўқиши учун имконият яратилади. 2030 йилга қадар даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кириш асосий мақсад қилиб олинмоқда. Бунда келгуси етти йилликда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш кўзда тутилган. Шунингдек, экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш ва экспортчи корхоналар сонини 6,5 мингтадан 15 мингтага етказиш, экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини 3,3 баробар кўпайтириш, Европа давлатларига ГСП+ ва бошқа тизимлар доирасида тайёр ва технологик маҳсулотлар экспортини кенгайтиришдек муҳим вазифалар қўйилган. Келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичининг 25 фоиздан юқори бўлиши таъминланади.

Шуни айтиш жоизки, бугун мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мезони — адолатлилик, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устунлигини таъминлашдир. Ўз навбатида, янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш талаб этилмоқда. Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш асосий мақсаддир.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Янги Ўзбекистоннинг бунёд этилиши бутун дунёда қарама-қаршиликлар, геополитик курашлар кескинлашган, халқаро муносабатлар тизимида фундаментал ўзгаришлар юз бераётган бир шароитда амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакатимиздаги ўзгаришларнинг қадрини янада оширади.

Бу жиҳатдан нутқда халқаро сиёсатдаги сўнгги ўзгаришларга давлатимиз раҳбари томонидан бериб ўтилган баҳо аҳамиятлидир. Жумладан, етакчимиз халқаро муносабатлар тизимида жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилаётгани, бунинг оқибатида глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги муаммолар, халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш кучайиши кенг кўламли кескинлик ортишига сабаб бўлаётганига эътибор қаратди.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мамлакатимиз етакчиси томонидан глобал ва минтақавий муаммоларга жавоб сифатида илгари сурилган ташаббуслар бу борада алоҳида таъкидга лойиқ. Жумладан, умумий хавфсизлик ва тараққиётга қаратилган «Самарқанд бирдамлик ташаббуси», сувдан рационал фойдаланиш бўйича ташаббуслар, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, барқарорлик, ўзаро ҳамкорлик ва ривожланишга доир ташаббуслар, иқлим ўзгаришига оид ташаббуслар алоҳида қийматга эга.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бунда асосий мақсадимиз мамлакатларимиз ва халқларимизнинг бугунги куни ва истиқболи учун масъулиятни ҳар томонлама чуқур англаш, очиқ ва конструктив ҳамкорликка тайёр барча томонларни глобал мулоқотга жалб қилишдан иборатдир.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясидаги тарихий нутқи, маърузада ифодаланган ташаббуслар, илгари сурилган ғоялар Янги Ўзбекистонда адолат ва демократия тамойиллари асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳозирги тарихий туб бурилиш палласида юртимизда давлат сиёсати инсон қадри, манфаатлари учун амалга оширилаётганининг яна бир намойиши бўлди.

 

Жонибек Тангматов

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси

Судья ва ёшлар

Жиззах вилояти судлари ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган иш режага асосан, вилоятдаги барча судьялар томонидан ҳудудда жойлашган мактабларда ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини тушунтириш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари Жамол Қаххоров томонидан Жиззах шаҳар ҳудудидаги 7-сон мактаб ўқувчилари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва суд тизими ҳақидаги билимларини ошириш ҳамда улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Давра сухбатлари давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Мактаб ўқувчилари билан давра суҳбатлари ўтказиш Жиззах вилоятининг бошқа судлари томонидан ҳам белгиланган режага асосан давом эттирилмоқда.

Судья ва ёшлар учрашуви

Бахмал туман Сарой махалла фуқаролар йиғинидага 86-сонли умумий ўрта таълим мактабида Жиззах вилоят судининг судьяси Қ.Холмуродов, Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди раиси М.Эрназаров, мактаб директор ўринбосарлари, ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида  Ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини ўқитувчи ва ўқувчи ёшларга тушунтириш юзасидан маъруза қилди.

Дўстлик тумани Мусиқа ва санъат мактаби биносида фуқаролар билан учрашув ўтказилди

Дўстлик тумани Мусиқа ва санъат мактаби биносида Ғ.Ғулом маҳалла фуқаролари билан Жиззах вилоят судининг судьяси С.Эргашев ҳамда жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси А.Умурзоқов томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан очиқ мулоқот  ўтказилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг судьялари мактаб ўқувчилари билан учрашди

Жиззах вилояти судлари ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган иш режага асосан, вилоятдаги барча судьялар томонидан ҳудудда жойлашган мактабларда ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини тушунтириш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг судьялари Эрмамат Тожибоев ҳамда Аъзам Байбековлар томонидан Шароф Рашидов туман ҳудудидаги биринчи ва бешинчи сонли мактаб ўқувчилари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва суд тизими ҳақидаги билимларини ошириш ҳамда улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Давра сухбатлари давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга судьялар томонидан жавоб олишди.

Зеро, ёшлар билан мулоқот, уларда юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига муносиб хисса қўшишга, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга хизмат қилади.

Мактаб ўқувчилари билан давра суҳбатлари ўтказиш Жиззах вилоятининг бошқа судлари томонидан ҳам белгиланган режага асосан давом эттирилмоқда.

Skip to content